Россия, Ҳиндистон ва Эрон ҳамкорликда халқаро транспорт йўлагини очмоқчи

675
0

Россия, Ҳиндистон ва Эрон ҳамкорликда халқаро транспорт йўлагини очмоқчи

 Россия, Ҳиндистон ва Эрон ноябрда “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагини ишга туширишни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказади. Бу ҳақда Эроннинг Press TVтелеканали маълум қилди.

 7,2 минг кмлик янги транспорт йўлаги темир йўллар ва сув йўлларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади ва Сувайш каналининг арзонроқ ва қисқароқ муқобили бўлиши кўзда тутилган.

 Ҳиндистондан маҳсулотлар Эроннинг Форс кўрфази соҳилларида жойлашган Бандар-Аббос портига, сўнгра Каспий денгизи бўйида жойлашган Бандар-Анзалига жўнатилади. Сўнгра у ердан денгиз орқали Астраханга ҳамда темир йўл орқали Европага етказилади.

 Янги йўлак вақтни ва юк ташиш қийматини 30-40 фоизга қисқартириши тахмин қилинмоқда. Мисол учун, ушбу йўлак орқали Мумбайдан Москвага товарларни ташиш 20 кунга қисқаради.

 Янги йўл орқали ташиладиган юк ҳажми йилига 20-30 млн тоннага баҳоланмоқда.

 Сувайш канали Ўрта ер ва Қизил денгизларни боғлаб, Африка ва Евросиё материклари ўртасидаги шартли чегара ҳисобланади. Ҳинд океани ва Атлантика океанининг Ўрта ер денгизи ўртасидаги энг қисқа йўл бўлиб, 1869 йил 17 ноябрда очилган. Канал сув транспортига Европадан Осиёга ва ортга Африкани айланиб ўтмай боришга ижозат беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here