Дунёда юз бераётган зулмлар учун жавобгарлик ҳақидаги саволга жавоб

1049
0

Дунёда юз бераётган зулмлар учун жавобгарлик ҳақидаги саволга жавоб

Савол: Дунёда мусулмонлар устида бўлаётган зулмлар учун биз қанчалик жавобгармиз. Масалан Хитойнинг Уйғурларга қилаётган зулмига Қирғизистон мусулмонлари қанчалик жавобгар? Илгари “Халифалик давлати жавобгардир, биз ўша давлатни тиклашимиз керак” дейилар эди.

Жавоб: Ҳозир ҳам “Халифалик давлатигина дунёда золимларга қарши инсоният учун қолқон бўлади” деган фикр ўзгаргани йўқ. Бу ҳукм сийратдан, тариқатдан олинган аниқ ҳукм бўлиб, Ислом тарихида ишончли ривоятлар билан аниқ битилган.

Лекин, бу давлат тиклангандан кейин ҳам, у йўқ бўлиб турган вақтда ҳам, бажарилиши лозим бўлган амаллар бор. Бу амаллар шахсий ёки жамоий бўлиши мумкин. Масалан:  намоз, закот каби шахсий ибодатлар, жума ва жаноза намози каби жамоий ибодатлар шунингдек бир биримизга ёрдам беришимиз керак бўлган инсоний алоқалар, оилавий ёки қариндошчилик алоқалари, диндошлик, инсонийлик муносабатлари каби. Бу алоқалар халифалик давлати бор ёки вақтинча йўқ бўлганида ҳам амал қилинадиган мажбурий муомалалардир. Фарқи шундаки, халифалик бу амалларни шаръий ҳукм билан исломий тариқатга мувофиқ тартиб билан бошқаради. Давлат йўқ бўлиб турганида эса, яъни куфр ҳукми жорий бўлиб турганда, вазиятга кўра жорий бўлган (шахсий ва жамоий) алоқаларда шаратга мувофиқ бор имкониятларни ишга солиб шаръий ҳукмларга риоя қилинади. Шунингдек жамият исломийлашиб бориши учун бор имкониятлар билан сийрат ва тариқатга мувофиқ ҳаракат олиб борилади.

Шунда ҳам мусулмон инсон барча имкониятларини халифалик давлатини барпо қилишга қаратиши керак деган фикр устивор фикр бўлиб қолаверади! Чунки Халифа бутун дунё мусулмонларининг ягона етакчиси ва инсониятнинг ягона ҳимоячисидир. Дунёда Халифасиз зулмни олдини олиш мумкин эмас. Чунки зулм деганда, бир томон иккинчи бир томонни шу дунёдаги ёки охират ҳаётидаги манфаатларидан маҳрум қилаётган ҳолати тушунилади.

Шунга қарамай, биз бугунги ҳаётимизда Халифалик давлати йўқ бўлиб турган бир пайтда, яъни оламий куфр бошқаруви остида яшяпмиз. Демак ҳар бир ҳаракатимиз, ҳаётимиз шу кунги муаммоларга муолажа бериб бориш билан, бор имкониятларимизни ишга солиб Исломни яна ҳаётга қайтариш асосига қурилиши керак! Яъни инсоният устида жавобгар бўлган халифалик давлатини ҳаётда барпо қилиб, салтанатни унга топшириш ва жавобгарликни унга ўтказиб бериш керак. Шунда ҳам биз уммат ва унинг бир бўлаги бўлган ҳизб давлатни жамоий муҳофаза қилиш (ёрдам бериш), уни зулмдан қайтариш учун доимий муҳосаба қилиб бориш каби ишлардан масъул бўлиб қоламиз.

Бугунги кундаги бутун оламда умматнинг устига ёғилаётган зулмларга келсак, бу зулмлар бизнинг кўз ўнгимизда давом этиб келряпти. Исломий юрт етакчилари уммат мулкларини ўз қўлларига олиб, суистеъмол қилмоқда, Уммат бойликларини куфр билан баҳам кўриб, бизга зулм қилиб келмоқда. Улар бизни ёвдан ҳимоя қилишга ваъда бериб мол дунёларимиздан ҳарбий армияларга улкан маблағлар сарфлашаяпти. Шунга қарамай бу армиялар, фақат улар бир бирлари билан ҳокимият талашаётганларида ишга солнмоқда ёки оламий куфр системасининг кўрсатмаларига мувофиқ фақат Мусулмонларга қарши йўналтирилмоқда! Биз (уммат) шу золимларга салтанатни топшириб қўйганимиз учун жавобгармиз!

Масалан, Шарқий Туркистонга нисбатан Хитойнинг зулмини олайлик. Биз барча имкониятларимизни унга қарши йўналтиришимиз вожиб. Имкониятларимиз эса ҳокимиятнинг қўл остида. Демак биз улардан бизнинг имкониятларимизни борини сарфлаб, Хитойга босим ўтказишнинг барча турини ишга солишларини талаб қилишимиз вожиб. Дунё мусулмонларининг барчаси ўз имкониятлари даражасида, ўз салтанатларини уларнинг қўлига топширган ҳокимиятларидан Хитойга қарши зулмни бартараф этиш учун бор имкониятларидан фойдаланиб кураш олиб боришларини талаб қилишлари керак. Мана шу ҳаракатларимизнинг ўзи халифалик давлатини тикланиши учун олиб борилган даъват бўлиб, умматга зулмни ҳис қилдиради ва зулмга қарши курашиш ҳиссини пайдо қилади, шунингдек уни ўз мабдаъси билан ўйғонишига сабаб бўлади.

Хулоса қилиб айтганимизда, дунёда бораётган зулмларни бартараф қилиш Ислом Умматнинг вазифасидир. Аллоҳ салтанатни умматга берди. Уммат бу амонатни майда ҳокимларга топшириб қўйди. Майда давлатлар ҳокимиятлари эса мусулмонлар устида бораётган зулмларга қарши курашишдан бош тортишяпти. Уммат ўз хатосини тўғрилаб, улардан салоҳият устидаги шартларини адо этишларини талаб қилиши керак. адо этишдан бош тортишса, уммат салоҳиятни улардан тортиб олиши вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ салтанат амонатини мусулмонларга берди!

Абдурраззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here