АҚШ Россия билан ракеталар бўйича битимдан чиқиб кетиши мумкин

599
0

АҚШ Россия билан ракеталар бўйича битимдан чиқиб кетиши мумкин

 Америка Қўшма Штатларида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимдан (ЎКМРБ) воз кечиш таклиф қилинмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар ҳақида президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон баёнот берди, деб ёзади The Guardian.

 Газета маълумотига кўра, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, сабаби Давлат департаменти ва Пентагоннинг бир қатор ходимлари бу ташаббусга қарши чиқишмоқда. Душанба кунига режалаштирилган муҳокамаларни кечиктириш ҳақида қарор қабул қилинди.

 Таъкидланишича, Болтон 2010 йилда АҚШ ва Россия ўртасида тузилган стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳамда чеклаш бўйича шартномани узайтиришни ҳам блоклаб қўйишни хоҳламоқда.

 Шартномага кўра, давлатлар ядровий жанговар каллаклар, қитъалараро баллистик ракеталар ва бошқа стратегик қуролларни камайтиришлари керак.

 Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битим (ЎКМРБ) томонларга ҳаракатлар масофаси 500 дан 5,5 минг километргача бўлган, ерда жойлашувчи баллистик ракеталар ва қанотли ракеталарга эгалик қилишга рухсат бермайди. Ҳужжат 1987 йилда имзоланган. Россия ва АҚШ мунтазам равишда бир-бирини унинг шартларини бузганликда айблаб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here