Жеймс Жеффрей: Идлиб шартномаси Асад учун мўъжиза

653
0

Жеймс Жеффрей: Идлиб шартномаси Асад учун мўъжиза

АҚШнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган тарафидан Сочи шаҳрида имзоланган Идлиб шартномасини Асад ҳукумати учун мўъжиза сифатида баҳолади. Жеффри бу ҳақида Миср, Франция, Германия, Иордания, Британия ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари билан учрашувидан сўнг берган баёнотида маълум қилди.

Жеймс Жеффрей Сочида эришилган Идлиб шартномасини имзолаш билан Россия ва Туркия жуда яхши иш қилганлигини таъкидлар экан, АҚШ худди шу мақсадда Россия билан ҳамкорлик қилганлигини қўшимча қилди.

“Туркия ва Россия ўртасида шартноманинг имзоланиши яхши иш бўлди, биз шартноманинг мажбурияти давомли бўлади деб умид қиламиз. Вашингтон шу мақсадга эришиш учун Москва билан ҳамкорлик қилмоқда. Американинг Асадни кетгазиш нияти йўқ. Агар у ўз мансабини тарк этса, бундан мамнун бўламиз. Лекин бизнинг мақсадимиз бу эмас. Бизнинг мақсадимиз ўз халқи ёки қўшниларига таҳдид қилмайдиган Суриянинг юзага келишидир”, деди АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Туркия ва Россия ўртасида имзоланган Идлиб музокаралари учун Туркияга алоҳида такрор-такрор миннатдорчилик билдирди.

“Туркия Идлиб масаласида жуда яхши бир иш қилди. Туркиянинг бизга жуда катта ёрдами тегди. Туркия жуда яхши. Туркия барча вазиятларда бизга кўп ёрдам берди”, деди АҚШ Президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here