Россия Сурияда “СВЧ-пушка”ларни қўллайди

685
0

Россия Сурияда СВЧ-пушкаларни қўллайди

 “Радиоэлектрон технологиялар” концерни бош директори биринчи ўринбосарининг маслаҳатчиси Владимир Михеевнинг маълум қилишича, Россиянинг электромагнит қуроли полигонлар шароитида синовдан ўтмоқда. Бундай қурол яқин орада Сурияда қўлланилиши мумкин. Бу ҳақида “ТАСС” хабар қилди.

 Михеевнинг сўзларига кўра, электромагнит қурол тизимлари (СВЧ-пушкалар) “бор ва жуда самарадорлик билан ривожланмоқда”.

 “Синовлар доимий равишда ҳам лаборатория шароитларида, ҳам полигонларда олиб борилмоқда”,- деди у. Михеевнинг қўшимча қилишича, шу билан бир вақтда электромагнит қурол-яроғдан ҳимоя тизимлари устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

 “Арсенал Отечества” журнали бош муҳаррири Виктор Мураховский таъкидлашича, 2019 йилнинг январидан россиялик ҳарбийлар серияли равишда дронга қарши қуролларга эга бўлади, улар тақиб юриладиган электромагнит импульсини тарқатувчи сифатида қўлланилади.

 “Шу жумладан, албатта, Суриядаги ҳарбий хизматчиларимизга ҳам етказилади”,- деди эксперт.

Туркистон:

Россия Шомда Сурия гирдоби остига чўкиб боряпти, инша Аллоҳ! АҚШ маъмурияти Туркия ва Эрон воситасида Россияга Идлибда мужоҳидларни тинч аҳолига қўшиб, бир четдан қириб юборишига йўл бермади. АҚШ Россияга Эрон ва Туркия билан ҳамкорликда Суриянинг Ҳомс, Ҳама, Ҳалаб сингари жуда катта шаҳар ва қишлоқларида асосан ҳаводан ракеталар ёғдириб, оммавий қирғин қилишига рухсат берган эди. Россия АҚШнинг қўллови остида Сурияни вайрон қилиб юборди. Уларнинг ибораси билан айтганда тинч аҳолига нисбатан геноцид уюштирди!

Идлибга келганда АҚШ Россияни тўхтатиб турибди. Қариялар, аёллар, ёш болаларга раҳми келганидан эмас, балки Суриядаги стротегик манфаатлар бўлишиш вақти яқинлашиб бораётганида, Россияни сиёсий ислоҳотларга аралаштирмаслик мақсадида Идлибни вақтинча сақлаб турибди. Демак Сурияда сиёсий вазият изига тушиб, АҚШ манфаатлари рўёбга чиқмас экан, яъни Сурия бошқарув режими АҚШ хоҳлаган кучлар қўл остига тўлиқ ўтмас экан, Суриядан Россияни ғолиб бўлиб чиқиб кетишига йўл бермоқчи эмас. Аксинча уни ҳарбий муаммолар гирдобига тортиб бораверади. Россия ҳар қанча қурол яроқлари билан мақтанмасин, Суриядаги вазиятларга Россиянинг эмас АҚШнинг тасир қуввати ўта кучли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here