Шавкат Мирзиёев тожик алюмин заводига ташриф буюради
Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга режалаштираётган бу галги ташрифини ТАЛКО – тожик алюминий заводидан бошлайди.
27 сентябр куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ташкил этилган Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги (МДҲ) раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Турсунзода шаҳар ҳокимияти сӯзчиси Фирӯз Холиқзоданинг хабар беришича, Мирзиеёв Тожикистон остонасида улкан дабдаба билан, икки тилда янграган куй ва қӯшиқлар садоси остида кутиб олинади.
“Мирзиеёвнинг ушбу сафари асосан ТАЛКО билан боғлиқ бӯлиб, бундан ташқари қӯшни давлат раҳбари тожик қишлоқ ҳӯжалиги ва узумчилик билан танишиб чиқиши мумкин”- деди Холиқзода.
Эслатиб ӯтиш жоизки, Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг март ойида Душанбега келган эди ва икки раҳбар орасида ҳамкорликка доир бир неча ҳужжатлар имзоланиб, икки давлат фуқароларининг виза масъаласига енгилликлар киртилган эди.
Бу галги ташриф айнан алюмин заводидан бошланиши эътиборга моликдир.
Тожик алюмин заводи Тожикистон ва Ӯзбекистон чегарасида жойлашган бӯлиб, Ӯзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига яқин масофада қурилган. Бу корхона бир неча ӯн йиллардан буён фаолият ютритиб келмоқда.
Алюмин заводи атрофидаги биноларга разм солган киши гӯё қиш фаслига тушиб қолгандек сезади ӯзини.
Аҳоли истиқомат қилган биноларнинг томлари тахминан 0,5 см қалинлигида оппоқ алюмин кукуни билан қопланган. У ерларда экилган мевали дарахтлар куртак ёзиб, барг чиқарди дегунча, шу заҳотиёқ барглари ғужанак бӯлиб, ӯралиб қолади.
Энг ачинарлиси заҳарли ҳаво аҳоли генофондига қаттиқ таъсир қилиб, мажруҳ фарзандлар дунёга келишига сабабчи бӯляпти. Ҳатто соғлом туғилган гӯдакларда ҳам кейинчалик турли сурункали иллатлар пайдо бӯлиши кузатилмоқда.
Бугун Тожик ва Ӯзбек раҳбарлари келиб, алюмин заводи ютуқлари билан ӯртоқлашади, балки ҳамкорликни янада кучайтиришга ваъдалашса ажаб эмас. Бироқ бу завод атрофидаги инсонлар ҳаёти ва келажак авлод ҳақида ким қайғуради?!
Ҳар бир нарсани фойда зарарига қараб ӯлчайдиган, фақат моддий манфаат илинжида дунёни бошқараётган каптализм системаси инсонга ҳатто ҳайвон каби муомала қилмайди.
Европа ва АҚШнинг куфр олимлари йиллар давомида ӯз тадқиқотларини одатда Африка аҳолисида синаб кӯриб келишган. Бу нарсани махфий тарзда, вакцина қатори йӯлга қӯйишади. Эришилган натижага қараб хулоса чиқаришади.
Аммо ӯзини мусулмон ҳисоблаган раҳбарларимиз, ӯз фуқароларини ошкоро ҳалокатга тутишини қандай изоҳлаш мумкин?
Мунаввара