Жээнбеков: “Қариндошларим” кўпайиб кетди

698
0

Жээнбеков: “Қариндошларим” кўпайиб кетди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков охирги вақтларда сони кўпайиб кетган “қариндошлар”ни қамаш вақти келганини айтди, деб хабар қилди “Спутник” Қирғизистон нашри.

 Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, у мамлакатга раҳбар бўлганидан бери “қариндошлари” ва “дўстлари” сони кўпайиб қолган.

 Сал олдин Қирғизистон президенти матбуот-хизмати Жээнбеков 20 сентябр куни Чуй вилоятининг Кемин туманига ташриф уюштиргани ва у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашгани ҳақида хабар берган эди.

 Қирғизистон президенти ўз нутқид давомида, хусусан, қариндошларининг давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслиги ҳақида айтиб, ишонтирган.

 “Айтишларича, Жээнбеков Бакиевдай бўлибдимиш, гўё менинг ҳам қариндошларим ҳокимият тепасига келишгани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Мен сизларга айтиб қўяй, қариндошларимни ўз ишларимга аралаштиришга одатланмаганман. Менинг бош мақсадим – тинчгина ишлаш ва муддатим тугаши билан ҳокимиятни топшириш. Шунингдек, мен мутлақо танимайдиган “қариндошларим” ва “дўстларим” ҳам пайдо бўлибди. Улар врач қабулига тезроқ кириш ёки аллақандай мансабни эгалламоқчи бўлганларида менинг исмимни айтаётган экан. Мен, уларни тезроқ қамоққа олишларини талаб қиламан”, – деб қайд этган президент.

 Жээнбеков шунингдек, ўғли ҳеч қачон Максим Бакиевга ўхшамаслигини, бугунги кунда у энди тўртинчи синфга ўтганини қўшимча қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here