Россия “Искандер-М” Баллистик ракеталарини Марказий Осиёга юборди

0
683

Россия “Искандер-М” Баллистик ракеталарини Марказий Осиёга юборди

Россия ҳукумати Уралс вилоятидан Қирғизистонга “Искандер-М” тактик ракеталар мажмуалари юборилди. Биринчи маротаба юборилаётган бу мажмуалар икки мамлакат ўртасида терроризмга (Исломга) қарши кураш йўлида ўтказилаётган ҳарбий машғулотларда иштирок этиши учун юборилганлиги даъво қилинмоқда.

«РИА Новости» ахборот агентлиги Россия қўшинидаги ҳарбий манбага таяниб хабар қилишича, бу машғулот “тоғларда яшириниб олган”, дея фараз қилинган қуролли террорчиларга қарши ракета отиш машқларини ҳам ўз ичига олади.

Бу ҳарбий машғулотга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг баъзилари иштирок этади. Машғулот 24 ва 26 сентябр кунлари бўлиб ўтади ва Россиянинг 1000 нафар ҳарбий хизматчилари иштирок этади.

«Искандер-М» тактик ракета мажмуаси – яқин масофадан туриб фойдаланиш учун оптималлаштирилган юқори аниқликдаги баллистик тизимдир. У иншоотларни, ҳаво мудофаа марказларини, анти-ракета мудофаа тизимларини, инфратузилмаларни ва булардан бошқа душманга қарашли дея тахмин этилган марказларни вайрон қилиш хусусиятига эга. Радар уни аниқлаши жуда қийиндир. Турли ўқ-дорилар билан яна ҳам кучайтириш мумкин бўлган «Александр» тактик ракета мажмуаси душман кемаларига етиб бориши учун соҳилга ўрнатилади. У 650 км масофа узоқликдан душман кемаларини нишонга олиш қудратига эга.

 Туркистон:

Қирғизистон халқаро кучлар учун Марказий Осиёга таҳдид солиш ҳамда бир бирлари билан ҳарбий тўқнашув олиб бориш марказига айланиб боряпти. Унинг Халқаро сиёсатда йирик давлатлар ўртасидаги низолар марказига айланиб қолиш ва уларни бир бирига қарши моддий ва ҳарбий ҳаракатлари учун полигон бўлиб қолиш эҳтимоли борган сари кучайиб боряпти. АҚШ Авғонистон томондан ҳарбий қувватини ошириб келаётган бўлса, Хитой ҳарбий техникалар таклиф қилиб Қирғиз армиясини ўзининг ҳарбий техникалари билан модернизацияламоқчи бўлаяпти. Буларга қарши Россия ҳам ўзининг ҳарбий қуввати билан иштирок этишни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳар томондан бораётган ҳарбий экспанцияларнинг оқибати кимгадир манфаат олиб келса ҳам, Қирғизистон учун ўта фожиали бўлиши мумкин!

NO COMMENTS