Трамп АҚШ тарихидаги катта хатони эълон қилди

541
0

Трамп АҚШ тарихидаги катта хатони эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп «The Hill» телеканалига берган интервьюсида «Американинг тарихидаги энг катта хато» ҳақида гапирди. Унинг маълум қилишича, 2000-йилларда Жорж Буш раҳбарлиги остида АҚШ кучларини Яқин Шарққа киритиш АҚШ ҳукумати томонидан содир этилган «энг катта хато» бўлган. Трамп Буш маъмуриятининг бу қарори АҚШга 7 триллион долларга тушганини ва бунинг оқибатида «миллионлаб» инсонлар ҳаёти барбод бўлганини таъкидлади.

“Мамлакатимиз тарихида содир этилган энг катта хато Президент Буш даврида Яқин Шарққа қўшин жўнатиш бўлди. Гарчи Барак Обама 2011 йилда АҚШ қўшинларини у ердан олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан хатога йўл қўйган бўлса-да, аммо менинг фикримча, АҚШ кучларининг у ерга кириши мамлакатимиз тарихида энг катта хато эди. Чунки Яқин Шарқдаги ҳаракатларимиз бизга 7 триллион долларга тушди”, деди Трамп.

Аллоҳ Таоло Ўзининг каломида бу ҳақида нақадар рост сўзлади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ

“Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here