АҚШлик мутахассислар: Америка оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин

774
0

АҚШлик мутахассислар: Америка оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин

Сўнги пайтларда Америка Қўшма Штатлари билан Хитой, Россия, Эрон, Туркия ва Европа давлатлари ўртасида юзага келган муаммолар сабабли Америка яқинда оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин. Америка сиёсатини кузатиб бораётган АҚШлик экспертлар худди шундай хулосага келган.

Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШнинг Покистон билан муносабатларни қайта кўздан кечириши ва Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиши шунчаки танлов эмас, балки АҚШ шунга мажбур бўлмоқда. Экспертларга кўра, бу ҳолат Трампнинг нотўғри сиёсатининг натижасидир.

“Афғонистон масаласида АҚШ Покистонга мухтождир. АҚШ ўзини бу борада Покистонга яқин ҳис қилмоқда”, дейди Америкалик журналист Жара Ван Дйке.

Хавфсизлик бўйича мутахассис Абдул Холиқ Али ҳам АҚШнинг Покистон ва Ҳиндистонга доир ўз позициясидан воз кечишга мажбур бўлаётганини билдирди.

“АҚШ Осиёда кўп томонлама нозик вазиятларга дуч келмоқда. Шундай бўлишига қарамай, Қўшма Штатлар Хитой учун Ҳиндистонга, Афғонистон учун эса Покистонга муҳтождир”, дейди Али.

Айни пайтда БМТ бош котиби Антонио Гутерреш “The Atlantic” журналига берган интервьюсида АҚШнинг дунёда таъсири озайиб бораётганлигини билдирди. Унга кўра, АҚШ дунё бўйлаб бу янги вазиятга мослашиши керак.

 “Дунё парчаланадиган ҳолатга келиб қолди. Совуқ уруш тугагандан буён Америка етакчилигидаги дунё тизими эндиликда номаълум ва кўп сонли кучлар ўз таъсирини ўтказадиган тизимга айланиб боряпти. АҚШ бу янги вазиятга мослашиши лозим”, деди БМТ бош котиби.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here