Жеймс Жеффри Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашди

537
0

Жеймс Жеффри Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган АҚШнинг адлия ва ички ишлар вазирларининг Туркиядаги мулкларини музлатиб қўйиш билан таҳдид қилиб, долларга ҳужум қилаётган бир пайтда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу АҚШнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Жеймис Жeффри билан учрашди. Учрашувда Суриядаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашилди.

Жеффри АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Сурия билан алоқада бўлган махсус вакилидир. Бундан ташқари, Чавушоғлу кун давомида АҚШлик ҳамкасби Майк Помпео билан ҳам телефон орқали суҳбат ўтказди.

Шунингдек махсус вакил ўзининг биринчи расмий хорижий сафари доирасида Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан ҳам учрашди. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Суҳбат чоғида Суриядаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашилганлиги билдирилди.

АҚШ Мудофаа вазири Жим Маттис ҳам АҚШнинг Бош штаби бошлиғи генерал Жозеф Дунфорд билан биргаликда ўтказган матбуот анжумани чоғида Туркия билан бир қанча масалаларда ҳамкорликда иш юритаётганини билдирди. Маттис Туркия ҳақида берилган саволга жавобан, Анқара билан жуда кўп масалалар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

“Биз Туркия билан кўп масалаларда бирга иш олиб боряпмиз. Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан кечаги куни телефонда суҳбатлашдим. Жуда самимий музокаралар ўтказдик. Биз кейинги мавзулар устида ҳам иш олиб боряпмиз. Ҳарбий машғулотлардан ўтказувчи гуруҳ Анқарага етиб борди. (Турк томони билан) бирга қилинадиган патруль хизматига имконият туғдирадиган жараёнга яқинлашиб қолдик. Ишонаманки, тез орада бу патруль хизматини биргаликда амалга оширамиз. Бу турдаги масалаларда Туркия билан бирга фаолиятимизни давом эттирамиз”, деди Маттис.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here