Хитой делегацияси музокаралар ўтказиш учун АҚШга йўл олди

712
0

Хитой делегацияси музокаралар ўтказиш учун АҚШга йўл олди

ХХР делегацияси мамлакат коммерция вазири ўринбосари Ван Шоувэн бошчилигида савдо масалалари бўйича қарама-қаршиликларни муҳокама қилиш учун чоршанба куни Вашингтонга музокараларга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телевидениесига таянган ҳолда РИА “Новости” хабар берди.

 Музокаралар 22 ва 23 август кунлари бўлиб ўтади, чунки пайшанба куни АҚШ ва ХХР ўртасида ўзаро божлар кучга киради. Божлар икки томондан ҳам умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган иккинчи товарлар рўйхати бўйича киритилган.

 Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан сешанба куни Вашингтонда ўтказиладиган икки кунлик учрашувлар натижаси ижобий бўлишига умид билдирди. Кан Вашингтон ва Пекин тенглик ва ўзаро ишонч асосида иккала томонга ҳам маъқул келадиган ўзароманфаатли қарорга кела олишига умид қилмоқда.

 Хитой ва АҚШ феврал ойидан буён савдодаги зиддиятларни бартараф этишга қаратилган 4 раундда музокаралар ўтказди. Аммо Пекинда бўлиб ўтган охирги учрашувдан сўнг, савдо соҳасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этишга эришилмагач, икки давлат ўртасида алоқалар тўхтатилган эди. Шу билан бирга Хитой томони ўзаро ён босиш ва савдо урушини олиб боришдан воз кечишни савдо борасида келишувнинг асосий талабларидан бири сифатида илгари сурган.

 Бироз олдин The Wall Street Journal нашри икки мамлакат амалдорларига таянган ҳолда, Хитой ва АҚШ ҳукумати савдо музокаралари бўйича йўл харитасини тайёрлаётгани ҳақида хабар берди. Бу чоралар кульминацияси – ноябр ойидаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзинпин учрашуви бўлиши кўзда тутилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here