АҚШ Мўғулистонни Россия ва Хитой таъсиридан ҳимоя қилмоқчи
АҚШ конгрессига Қўшма Штатлар ва Мўғулистон ўртасидаги савдони янада фаоллаштиришни назарда тутадиган қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда RT хабар берди.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг ташаббускори республикачи Тед Йохо саналади. У Мўғулистондан олиб кириладиган айрим товарларга нисбатан божсиз режим жорий қилиш орқали мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни «рағбатлантириш»ни таклиф қилди. Гап тўқимачилик материаллари, шу жумладан кашемир ҳақида кетяпти.
“Мўғулистон товарларининг айримлари, шу жумладан, кашемирга нисбатан имтиёзлар АҚШга Мўғулистон билан савдони кенгайтириш ҳамда бу материалдан Хитой маҳсулотлари импорти ҳажмини камайтириш билан ёрдам беради”, – дейилади лойиҳада.
Шунингдек, таъкидланишича, Россия ва Хитой томони мамлакат ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар Мўғулистондан ҳудуд ва аҳоли миқдори бўйича каттадир.
“Мўғулистон қуруқликда фақат Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси билан чегарадош. Улар, АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясида таъкидланганидек, Қўшма Штатлар қадриятлари ва манфаатларига бевосита қарши бўлган дунёни яратиш истагидаги давлатлардир”, – дея хабар қилинади қонун лойиҳасида.
Туркистон: Мўғилистонда АҚШ учун иқтисодий манфаат деярли йўқ. Демак у Хитой ва Россияга қарши яна бир стротегик аҳамиятга эга минтақада ҳарбий контенгент пайдо қилмоқчи.