Медведев: АҚШ санкциялари иқтисодий уруш эълон қилиш билан баробар
РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, Россияга қарши санкцияларни янада мустаҳкамлаш иқтисодий уруш эълон қилиш билан баробар. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар берди.
“Мен келгусидаги санкциялар ҳақида изоҳ беришни истамайман, лекин мен бир нарсани айтишим мумкин: банклар фаолиятини ёки муайян валютадан фойдаланишни чеклаш каби нарса юз берса, буни бевосита иқтисодий уруш эълон қилиниши, деб айтса бўлади. Ва бу урушга иқтисодий усуллар, сиёсий усуллар ва керак бўлганда бошқа усуллар билан реакция билдириш зарур. Бизнинг америкалик дўстлар буни тушунишлари керак”, – деди Медведев.
“Мамлакатимиз сўнгги 100 йил ичида доимий санкцияларнинг босими остида яшаб келди. Бу нима учун қилинмоқда? Россияни халқаро майдондаги қудратли рақиблар орасидан сиқиб чиқариш учун”, – дея қўшимча қилиб ўтди Медведев.