Тожикистон ҳам Марказий Осиёда “ипак йўли визаси” жорий этилишини қўллаб-қувватлайди
Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида умумий “ипак йўли визаси” жорий этилишига қизиқмоқда.
Республика парламентининг халқаро ишлар, жамоатчилик бирлашмалари ва ахборот қўмитаси раҳбари Олим Салимзоданинг айтишича, бундай ташаббус Тожикистонда катта қизиқиш уйғотади.
Президент Имомали Раҳмон давлат мустақиллигига эришилганидан буён минтақа давлатларининг яқинлашуви ва сайёҳлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун сунъий тўсиқларни олиб ташлаш тарафдори бўлиб келмоқда, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk viza жорий этиш таклифини илгари сургани хабар қилинган эди. Айни пайтда томонлар ўртасида бу борада фаол музокаралар олиб борилмоқда.