Помпео Трамп ва Путин ўртасида муҳокама қилинадиган энг муҳим масалаларни маълум қилди

484
0
U.S. President Donald Trump and Russian President Vladimir Putin talk during a break in a session of the APEC summit in Danang, Vietnam November 11, 2017. Sputnik/Mikhail Klimentyev/Kremlin via REUTERS ATTENTION EDITORS - THIS IMAGE WAS PROVIDED BY A THIRD PARTY.

Помпео Трамп ва Путин ўртасида муҳокама қилинадиган энг муҳим масалаларни маълум қилди

 АҚШ давлат котиби Майк Помпео Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувда биринчи навбатда нима ҳақда гапиришлари ҳақида маълум қилди.

 “”Хельсинки саммитида Трамп ва Путин музокараларидаги биринчи масала Сурия ва Украинадаги вазият бўлади”,- деди у.

 АҚШ ва Россия етакчилари Финляндия пойтахтида 16 июл куни учрашишади. Кремл маълум қилишича, президентлар икки томонлама муносабатларининг келажакдаги истиқболлари ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бу Путин ва Трамп ўртасида ҳеч қандай саммитга боғлиқ бўлмаган биринчи учрашув бўлади.

Сурия муаммоси

 Помпео Sky News Arabia берган интервьюсида, АҚШ “россияликлар, сурияликлар ва эронликларни томонидан эришилган сиёсий келишувларга амал қилишини исташмоқда”- деди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг мақсадида Суриянинг янги конституцияси ва можарони сиёсий ҳал қилиш қарорини ишлаб чиқишдир. Шунингдек Помпео, Эрон ва унга тарофдор бўлган ҳарбийлар мамлакатни тарк этиши зарур. Чунки улар учун мамлакатда қолишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

 Бундан ташқари, бош котиб Сурияда жанубий зонаси бўйича эришилган келишувларни бузилишида Россияни айбламоқда. Ушбу келишувга бир йил олдин Россия, АҚШ ва Иордания келишган. Сурия президенти Асад ушбу ҳудудларни қуролли йўл билан озод қилинишини инкор этилмаслиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирганди.

Украина муаммоси

 Украина жанубий-шарқий қисмида тўртинчи йил тўқнашувлар давом этмоқда. Киев Россиянинг дастагига эга айирмачи ДХР ва ЛХР га қарши ҳарбий операция олиб бормоқда. БМТ сўнгги маълумотларига кўра, ушбу тўқнашувлар оқибатида 10 мингдан ортиқ одам жабрланган.

 Минтақада вазиятни ҳал қилиш масаласи Минскда муҳокама қилинган. У ерда можарони ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бироқ тўқнашувларни тўхтатиш бўйича эришилган келишувлардан кейин ҳам томонлар ўртасида отишмалар давом этмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here