АҚШ давлат котиби норасмий ташриф билан Афғонистонга келди

622
0

АҚШ давлат котиби норасмий ташриф билан Афғонистонга келди

 Бу Помпеонинг АҚШ давлат котиби сифатида Кобулга илк ташрифи бўлди. У Афғонистон пойтахтига 9 июлда норасмий ташриф билан келган ва у ердан Абу-Дабига йўл олиши кутилмоқда.

Помпео Ғани билан музокараларда Вашингтоннинг “Толибон” ҳаракати билан тинч музокаралар ўтказишга чорловини яна такрорлаган. У АҚШ Кобул раҳбарияти остида ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдорлигини тасдиқлади. Бунда толиблар террорчиликдан воз кечиши, “Ал-Қоида” билан алоқаларни узиши ва мамлакат конституциясининг қоидаларини қабул қилиши керак.

 Помпео Ғани билан матбуот анжуманда “Толибон”даги кўпчилик жойларда ҳарбий томондан ғалаба қозона олмасликларини” англаётганларини таъкидлаб ўтган. “Биз тинчлик музокаралари олиб боролмаймиз, ихтилофни ташқаридан ҳал қила олмаймиз, буни мамлакат ичидаги афғонларнинг ўзлари амалга оширишлари керак”, деб қўшимча қилган Помпео.

 Афғонистон президенти 30 июн куни 7 июндан амал қилиб келаётган “Толибон” билан бир томонлама ярашув якунига етганини маълум қилган. Ярашув вақтида “афғон халқи ихтилофни ҳал қилишга тайёрлигини кўрсатган”. Ғанининг айтишича, ярашувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here