Араб мамлакатлари АҚШ режасини қўллаб-қувватлайди

631
0

Араб мамлакатлари АҚШ режасини қўллаб-қувватлайди

Араб давлати АҚШ-Исроил-Фаластин тинчлик жараёнини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақида Исроилнинг кундалик Ҳаём газетасига хабар тарқатди. Газетага кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг юқори даражали маслаҳатчилари Жасон Греенблатт ва Жаред Кушнер бир ҳафталик Яқин Шарқ сафаридан сўнг Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания раҳбарлари АҚШ режасини қўллаб қувватлашини билдирган.

Газетанинг Араб ишлари бўйича вакили Даниел Сирётига кўра, Араб давлатлари Кушнерга якшанба куни Фаластин газетаси Ал Қудсга интервю беришини тавсия қилишган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчилари Фаластин-(Исроил) низосига якун ясаш учун тузган режа бўйича АҚШнинг бошқа президентлари муваффақиятсизликка учраган эди. Трамп эса бу келишув «якуний келишув» бўлишини айтмоқда. Бу келишув (Исроил) фойдасига қаратилганлиги кўриниб турибди. Чунки Кушнер ва Гринблатт «ортодокс» яҳудийларидан бўлиб, уларни (Исроил) билан мустаҳкам алоқаси мавжуд. Трамп ҳам (Исроилга) садоқат кўрсатиш билан фахрланиб келади.

Трампнинг «Аср келишуви» дея номланган бу режасини Саудия валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон улкан маблағ билан таъминлашга тайёр эканлиги айтилади. «Аср келишуви» лойиҳаси бўйича фаластинликлар Ғарбий Қирғоқдан ва Иордан водийсининг бир бўлагидан воз кечадилар ва унинг эвазига Ғазо ҳудудига параллел жойлашган ерларни оладилар.

Бу келишув Ғазо бўҳронининг ечими сифатида фаластинликларга ҳавола қилинмоқда. Бу борада Фаластинликлар орасида ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Масалан, “Ғазода ҳақиқий бандаргоҳни барпо қилиш имкони йўқ, бироқ майдон кенгайтирилса бандаргоҳ қуришга, газ манбаларини топишга, халқаро аэропорт ва миллион кишига мўлжалланган янги шаҳар барпо қилишга имкон топилади”. “Ерларни кенгайтириш билан Ливандаги қочқинларни, Сурия ва Иорданиядаги айрим қочқинларни қабул қилиб қочқинлар муаммосини ҳал қилиш мумкин”. “Бу билан Ғазони халқаро тижорий марказга айлантириб, мисли кўрилмаган иқтисодий юксалишни қўлга киритишига йўл очади”, каби.

Фаластин масаласи бутун мусулмонлар масаласи бўлиб, мусулмонлар наздида у исломий масаладир. Шунинг учун бу масала фақат Ислом билангина ҳал бўлади. Яъни уни ҳал қилиш Исроилни босқинчиликка асосланган давлат, деган эътиборда тугатиш билан бўлади. Қолаверса, Фаластин аҳли муборак замин аҳлидир ва улар қаршилик кўрсатиш қандай бўлишини бошқалардан кўра жуда яхши билишади. Агар улар бундай бўлмаганларида Фаластин қачонлардир зое бўлиб кетган бўлар эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here