НАТО ҳаводаги устунликдан маҳрум бўлаётганлигини тан олди

0
580

НАТО ҳаводаги устунликдан маҳрум бўлаётганлигини тан олди

НАТО Иттифоқ яқин келажакда ҳаводаги устунлигидан маҳрум бўлиш хавфи мавжуд. Бу ҳақида НАТО тарафидан берилган баёнотда маълум қилинди.

“Ўн йиллар мобайнида давом этиб келган қатъий ҳаво устунлигимиз ниҳоясига етиши мумкинлигини тан оламиз”, дейилади баёнотда.

Шунга кўра, НАТО ҳаво кучларини ривожлантиришга доир унинг янги стратегияси эълон қилинди. Янги стратегияда иттифоқчиларнинг ҳаво кучлари ҳаракат олиб бораётган ҳозирги ва келажакдаги шароитлар тасвирланган.

НАТО экспертларининг фикрича, келажакдаги муаммолар ва таҳдидлар трансмиллий бўлиб, Евро-Атлантика минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик учун узоқ муддатли оқибатларга сабаб бўлади. Ҳужжатда НАТО ҳар қандай душманга қарши операция амалга ошириш имкониятига эга бўлиши кераклиги таъкидланди.

Янги стротегияда белгиланишича, НАТОга аъзо давлатлар дунёнинг ҳар тарафида уруш олиб бориш имконига эга бўлиши лозимдир. Асосий таҳдидлар орасида замонавий ҳаво мудофаа тизимлари ва космик транспорт воситалари ҳам кўрсатиб ўтилди. Махсус кучлар денгиз ва кибер соҳасида моҳир бўлиш билан бир қаторда, ҳаво кучлари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиши кераклиги таъкидланди.

Ушбу стратегияга биноан, НАТО ўлкаларига қарашли ҳаво кучлари дунёнинг исталган нуқтасида, шу жумадан жуда яхши ҳимояланган ҳаво майдонида ва ҳар қандай шароитда жанг қилиш имкониятига эга бўлиши лозимдир.

Аввалроқ, НАТО бош котиби Женс Столтенберг 11-12 июл кунлари Брюсселдаги бўлиб ўтадиган саммитда иттифоққа аъзо давлатларни зарурий ечимларни қабул қилиш учун бирлаштириш умиди борлигини айтиб ўтган эди.

NO COMMENTS