ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна узайтиради

0
569

ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна узайтиради

 Евроиттифоққа аъзо давлатлар етакчилари Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтириш ҳақидаги қарорга келди. Бу ҳақда “Reuters” ўз манбасига асосан хабар бермоқда.

 Агентлик маълумотларига кўра, расмий баёнот яқин вақт ичида эълон қилинади.

 Таъкидланишича, ЕИ етакчилари Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтириш ҳақидаги қарорга келган.

 Аввалроқ, Польша бош вазири Матеуш Моравецки Россияга нисбатан ЕИ санкцияларини узайтириш лозимлиги ҳақида хабар берганди. Брюсселдаги ЕИ саммити вақтида Польша бош вазири ушбу масала бўйича позицияни “жуда қатъий” деб атади ва Россияга нисбатан иқтисодий чекловлар узайтирилиши лозим эканини маълум қилди.

Туркистон: 

АҚШ маъмурияти Россиянинг агрессив сиёсатидан ЕИга қарши фойдаланмоқчи. Дастлаб АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзолигидан чиқиб кетди. Сўнг НАТОдан ҳам чиқиб кетиши мумкин эканлигини эълон қилиб, ЕИга босим ўтказмоқчи бўлди. Шу кунларда Россия президенти билан учрашув ўтказиш АҚШнинг таклифи билан амалга оширилаётгани юқоридаги босимларга қўшимча бўлди.

Оқ уй маъмурияти ЕИнинг ўзига бўлган итоатини кучайтириб, уни Россиядан сақлаб туриши мумкин бўлган ягона қувват АҚШ эканига иқрор қилдирмоқчи бўляпти. Чунки НАТО аслида АҚШнинг ҳарбий блоги экани барчага маълум. Россиянинг Украинани босиб олишидан фақат НАТО тўсиб туради деган, етакчи фикр мавжуд. Шунинг учун АҚШ ЕИни НАТОнинг моддий харажатларини кўтаришда кўпроқ ҳисса қўшишга мажбурламоқчи бўлаяпти.

Лекин охирги вақтда Москва ҳукумати Осиё мамлакатлари томон юзлана бошлагани АҚШни ташвишлантира бошлади. Россия Хитой ва Япония каби саноатлашган мамлакатларга иқтисодий инвестиция эшикларини очиб беришга ваъда берди. Яъни Россия иқтисодий мустамлака бўлиш мумкин бўлган эшигини очди. Шундан кейин АҚШ Россияни “катта еттилик” ташкилотига қайтаришимиз керак деган ташаббусини кўтарди. Энди у билан расмий учрашув белгилаб, худди Сурия масаласида аввал шерик қилгани каби, яна уни алдашга уриниб кўрмоқчи. АҚШ, “душманингни ўз яқинингда сақла” деган нақлга асосланиб иш олиб боряпти. Юқоридаги баёнот эса ЕИнинг янги позициясидир. Улар АҚШ Россия музокараларининг натижасига ва ундан кейинги АҚШнинг стротегиясига кўра ўзгариши ҳам мумкин.

NO COMMENTS