Россия Кантдаги базасини кучайтириш ниятида

0
578

Россия Кантдаги базасини кучайтириш ниятида

 Россия Кантдаги авиабазасини кенгайтириш ва республиканинг жанубини ҳам қамраб олиши мумкин бўлган “компонент”ларини кучайтиришдан манфаатдор.

  Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган парламентлараро комиссия мажлисида ҳарбий ҳамкорлик соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилиш вақтида РФ Давлат Думасининг депутати Виктор Заварзин баён қилди.

 “Кантдаги база шунчаки база бўлиши учун эмас, балки шу минтақада хавфсизлик бўлиши учун базадир. База ноёб жойда жойлашган. КХШТ ва иккитомонлама ҳамкорлик доирасида база стратегик вазифани бажаради… Биз бу базадаги жанубни ҳам қамраб оладиган компонентларни кучайтириш, кенгайтиришни истаймиз”, – деди Заварзин.

 Қирғизистонда Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини очиш масаласи охирги ўн йилда вақти-вақти билан муҳокама қилиб турилипти. Собиқ бош вазир Сапар Исақов ўтган йили Москвага ташрифи чоғида ОАВларга минтақа хавфсизлиги учун, қирғиз-тожик чегарасида ҳарбий база бўлиши кераклигини баён қилган эди. Бу соҳадаги экспертлар, ўз навбатида, бу масалани жамоатчилик ва мутахассислар билан муҳокама қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдиришган эди.

Россиянинг Кантдаги авиабазаси 2003 йилда очилган. Ўтган йили унга яна тўртта Россия объекти қўшилган ва бирлашган ҳарбий базани ташкил қилган.

NO COMMENTS