Эрон ва яҳуд вужуди ўртасида яширин музокаралар бўлиб ўтди

695
0

Эрон ва яҳуд вужуди ўртасида яширин музокаралар бўлиб ўтди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида Эрон ва яҳуд вужуди расмийлари ўртасида махфий музокаралар бўлиб ўтди. Оммага ошкор этилмаган яширин музокараларда Теҳрон ҳукумати Суриянинг жанубий ҳарбидаги тўқнашувларда иштирок этмаслиги хусусида яҳуд вужуди билан келишиб олинганлиги айтилмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган Саудия Арабистонига қарашли “ИЛАФ” газетасининг учрашувда иштирок этган манбага таяниб тарқатган хабарига кўра, Эрон хавфсизлик органлари таркибида Эроннинг Аммондаги элчиси Мужтеба Фирдавсий Бур ҳам бўлган. Моссад бошлиғининг ўринбосари эса яҳуд вужуди расмийлари орасидан ўрин олган. Улар Аммандаги бир меҳмонхонанинг турли хоналарида жойлаштирилган ва тарафлар ўртасидаги музокаралар иорданиялик воситачи томонидан юргизилган.

Хабарда айтилишича, билвосита музокараларда Суриянинг жанубий ғарбида, айниқса Деръа ва Кунейтара шаҳарларида юзага келиши кутилаётган можаролар мавзуси кўтарилган.

“Музокара натижаси сифатида Эрон ва унинг ҳизби ҳизбуллоҳ ҳамда бошқа шиа гуруҳлари мазкур минтақалардаги низоларга аралашмаслиги ва Иордания ҳам ўз чегараларини кесиб ўтувчилардан тўсиши хусусида келишиб олинди”, дейилади хабарда.

Шунингдек яширин музокарада Жўлон тепаликлари ва (Исроил)-Иордания чегарасига яқин минтақада чиқиши кутилган можарога Эрон ва унинг ҳизби қўшилмаса, яҳуд вужуди ҳам аралашмаслиги устида келишиб олингани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here