Песков: Биз ядро ракеталарига оид шартномани ҳеч қачон бузган эмасмиз

532
0

Песков: Биз ядро ракеталарига оид шартномани ҳеч қачон бузган эмасмиз

АҚШ президенти Доналд Трамп Москвани ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани бузганликда айблаб, Россияга қарши янги санкциялар тайёрлашга буйруқ бериши ортидан Кремл ҳам бунга қарши баёнот берди.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўрта ва қисқа масофали ядро ракеталарига барҳам бериш тўғрисидаги шартномани ҳеч қачон бузмаганлгини билдирди. Песковнинг таъкидлашича, Россия бу борада ўз мажбуриятларига диққат билан риоя қилиб келмоқда ва буни давом эттириш ниятида.

“Россия бу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда ва биз ушбу мажбуриятларни бажаришни давом эттириш ниятидамиз. Шунинг учун ҳам (Трапмнинг) бу даъвоси ўта ҳайратланарли”, деди Песков.

Ўрта ва қисқача масофали ракеталарни қисқартириш тўғрисидаги шартнома 1987 йилда Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи ўртасида имзоланган. Мазкур шартнома АҚШ ўша пайтдаги президенти Роналд Рейган ва Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев томонидан имзоланган. Ўшанда икки давлат ўртасида ҳар қандай баллистик, қанотли ёки ўрта масофали ракеталарни ишлаб чиқармаслик, синовдан ўтказмаслик ва жойлаштирмаслик устида битим тузилган эди.

Шунингдек, томонлар 1000-5500км оралиғида ўрта масофага эга бўлган ва 1000-500км оралиғида қисқа масофага эга бўлган барча ракета тизимларини йўқ қилишни ваъда қилган. 1991 йил май ойига келиб, Шартнома тўлиқ амалга оширилди. Совет Иттифоқи 1792 баллистик ва қонотли ракетани йўқ қилди, Америка эса 859 ракетани йўқ қилди.

Таъкидлаш жоизки, шартноманинг муддати чекланган эмас. Лекин ҳар бир томон ундан чиқиши зарурлигини қониқарли даражада исботлагандан сўнг уни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Охирги пайтларда Россия ва Қўшма Штатлар бир-бирини мазкур шартномани бузганликда айбланмоқда. АҚШ Россияни янги қурол-яроқларни ишлаб чиқиш ва бу соҳани ривожлантиш учун маблағ ажратиш айбласа, ўз навбатида Россия АҚШнинг учувчисиз учоқларни ривожланишда айблаб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here