Европа Парламенти раиси Европада “мўътадил Исломни” қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади

0
547

Европа Парламенти раиси Европада “мўътадил Исломни” қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади

Европа Парламентининг раиси Антонио Таяни пайшанба куни Сурия ва Ироқдан Европага қайтиши кутилаётган кўплаб хорижий “террорист”лардан хавотирда эканлигини билдирди. Тянининг сўзларига кўра, Бошқа мамлакатлардан Босния ва Гертсеговинга борадиган кўплаб жиҳодчилар мавжуд.

“Кўплаб хорижлик жангчилар Европага қайтиб келмоқда. Улар Болқон, Косово ва бошқа жойларга қайтиб келишмоқда”, деди Антонио Таяни Софияда Европа Иттифоқи ва Ғарбий Болқон саммити иштирокчилари билан учрашувидан сўнг журналистларга берган интервюсида.

Таяни шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Европада “мўътадил Исломни” қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Чунки Европа Иттифоқи таркибидаги давлатлар ўзларига моил бўлган “мўътадил Исломни”, ўзларига душман деб билган ва “радикал Ислом” деб атаб олган соф Исломга қарши деб ҳисоблашади.

Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчиси Гиллес де Кортованинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан камида 5000 киши террористик ташкилот ҳисобланмиш, “Исломий давлат ташкилоти” сафига қўшилган.

Мутахассисларнинг фикрича, баъзи жангчилар Ироқ ва Сурияда ҳалок бўлишган, тирик қолганлари Европага қайтган ёки қайтиш арафасида. Айримлари эса бошқа минтақаларга йўл олишни кўзламоқда.

NO COMMENTS