1439 йилнинг муборак рамазон ойини кузатиш натижаси эълони
Аузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللهُ بِكُمْ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمْ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинди. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» [Бақара 185]
Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةََ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун сешанбадан чоршанбага ўтар кечасида муборак рамазон ойи кузатилганидан кейин ойни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга биноан, эртага чоршанба куни инша Аллоҳ шаъбонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва эртаси пайшанба куни муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади.
Қадрли биродарлар:
Ушбу фазилатли муборак ой – куфр миллатлари ва бизга (қондош) бўлган ёвуз ҳукмдорлар устимизга ташланиб турган бир пайтда кириб келмоқда. Зеро, уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши макр қилишда бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари бизга қуйидаги саҳиҳ ҳадисни эсга соляпти: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«يُوشِكُ الْأُمَمُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمْ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ إِلَى قَصْعَتِهَا. فَقَالَ قَائِلٌ: وَمِنْ قِلَّةٍ نَحْنُ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: بَلْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيرٌ وَلَكِنَّكُمْ غُثَاءٌ كَغُثَاءِ السَّيْلِ وَلَيَنْزَعَنَّ اللَّهُ مِنْ صُدُورِ عَدُوِّكُمْ الْمَهَابَةَ مِنْكُمْ وَلَيَقْذِفَنَّ اللهُ فِي قُلُوبِكُمْ الْوَهْنَ. فَقَالَ قَائِلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَمَا الْوَهْنُ؟ قَالَ: حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ»
«Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади. Шунда бир киши ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деб сўради. Пайғамбар ﷺ: Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Лекин селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса, ваҳнни солиб қўяди, дедилар. Шунда бир киши эй Росулуллоҳ ваҳн нима? – деб сўраганди, у зот: Дунёни яхши кўриш, ўлимни ёмон кўриш, деб жавоб бердилар».
Биз биламизки, Рамазон сабр ойидир, сабр эса шодлик калитидир. Шунинг учун Бухорий роҳимаҳуллоҳ Абу Абдуллоҳ Хаббоб ибн Аратдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни эслатиб ўтмоқчимиз. Хаббоб айтади:
«شَكَوْنَا إِلَى رسولِ اللهِ ﷺ وَهُو مُتَوسِّدٌ بُردةً لَهُ في ظلِّ الْكَعْبةِ، فَقُلْنَا: أَلا تَسْتَنْصرُ لَنَا أَلا تَدْعُو لَنَا؟ فَقَالَ: قَد كَانَ مَنْ قَبْلكُمْ يؤْخَذُ الرَّجُلُ فيُحْفَرُ لَهُ في الأَرْضِ فيجْعلُ فِيهَا، ثمَّ يُؤْتِى بالْمِنْشارِ فَيُوضَعُ علَى رَأْسِهِ فيُجعلُ نصْفَيْن، ويُمْشطُ بِأَمْشاطِ الْحديدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ وَعظْمِهِ، مَا يَصُدُّهُ ذلكَ عَنْ دِينِهِ، وَاللَّهِ لَيُتِمَّنَّ اللهُ هَذَا الْأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ لاَ يَخَافُ إِلاَّ اللهَ وَالذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ، وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ»
«Бир куни Росулуллоҳ ﷺ чопонини ёстиқ қилиб Каъбанинг соясида ётганларида биз у кишига шикоят қилиб бордик. Биз – Аллоҳ Азза ва Жалладан биз учун ёрдам сўрамайсизми, ҳаққимизга дуо қилмайсизми? дедик. Шунда у зот бундай деди: Сизлардан олдин ўтганлар даврида киши ушлаб келиниб, унинг учун ерда чуқур қазилар, сўнгра уни шу чуқурга туширилар эди. Кейин аррани олиб келиниб, бошини иккига бўлиб ташланар эди. Темир тароқлар билан гўшти суякларидан ажратиб олинар эди. Шу нарса ҳам уни динидан қайтаролмасди. Аллоҳга қасамки, У Зот бу ишни албатта тамомига етказади, ҳатто уловга минган одам Санъодан Ҳазрамавтгача ҳеч нарсадан қўрқмай, бемалол борадиган бўлади. У фақат Аллоҳдан ва қўйини бўри еб кетишидан қўрқади, холос. Лекин сизлар шошиляпсизлар».
Бу Аллоҳ Таолонинг гарчи бир оздан кейин бўлса ҳам, ўз динини ғолиб қилиши ва унга нусрат бериши ҳақидаги ваъдасидир. Биз эса, Аллоҳга содиқ бўлишимиз, сабр қилишимиз ва Аллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиқишига чин кўнгилдан ишонган ҳолда унинг итоатида саботли бўлишимиз лозимдир. Аллоҳ ўзининг ваъдасини бузмайди. Чунки у зот Ҳақ ва унинг ваъдаси ҳам ҳақдир.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари – Аллоҳ Таолони рози қиладиган, Уммат зиммасини поклаб, уни ушбу оғир гуноҳдан, улкан фитнадан халос этадиган буюк позицияни эгаллашга бутун Ислом Умматини чақирамиз. Айни шу позиция сабабли Уммат устидаги ифлослик кетказилиб, Ислом юртларининг ҳар тарафида азизлик улашилади.
Шунинг учун ҳам мусулмонларни ўзларининг покиза қўлларини Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлига беришга чақирамиз. Зеро, Ҳизб қизиб бораётган фикрий ва сиёсий курашга кириб, маккор Ғарбнинг режаларини фош қилмоқда. У сизларга Исломнинг мустақим йўлини аниқ кўрсатиб бермоқда. Шояд Аллоҳ сизу бизнинг қўлимиз билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий Умматга нусрат ва ғолибликни муваффақ қилса. Шояд Аллоҳ Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта қўлида аниқ фатҳни битса. Натижада унга халифа сифатида Аллоҳнинг Китоби ва Улуғ Пайғамбари Суннати асосида байъат берсак ҳамда Халифаликда Аллоҳнинг ҳаниф шариатини қоим қилиб, Ислом даъватини бутун оламга ҳидоят машъали сифатида кўтариб чиқсак.
Эй мусулмонлар армиялари зобитлари, шуни яхши билингларки, Аллоҳ албатта Ўзининг динига нусрат беради. Агар сизларнинг қўлингиз билан бермаса, бошқа холис зотлар қўли билан буни амалга ошириб, уларни ўз дини нусрати бахтига мушарраф қилади. Шундай экан, бу буюк шарафни қўлдан бой бермай, Уммат сафига қўшилинг. Ўшанда Аллоҳ розилигига, дунё ва охират азизлигига эришиб, зафар топасиз.
Шунингдек, мен ҳам Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман. Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи бўлмиш рамазон ойида дўзахдан озод этилган бандалар жумласидан қилишини ҳамда Лайлатул Қадрга етказиб унинг ажрига эришган зотлардан қилишини сўраб қоламиз.
Аллоҳим, осмонлару ернинг Парвардигори, бизни тез орада, кечиктирмай, иккинчи рошид Халифаликда мусулмонлар халифасига байъат бериш билан шарафлантир…
Аллоҳим омин, омин, омин.
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, ҳижрий 1439 йилги шаъбон ойининг охирги ўттизинчи куни.
Доктор Усмон Баххош
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси
|