Назарбаев: Россия Худо берган қўшнимиз

0
795

Назарбаев: Россия Худо берган қўшнимиз

 Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Россия билан жуда яқин муносабатлар ўрнатганини айтиб, бу алоқаларни намунали, деб атади. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди.

 “Россия – бизнинг тарихий қўшнимиз, яъни айтадилар-ку, Худо берган қўшни, деб. Бизгача ҳам шундай бўлган, мана бизнинг давримизда ҳам шундай, ва бизнинг фарзандларимиз ҳам қўшничиликда, дўстликда ва бир-бирларини тушуниб яшайдилар. Биз жуда яқин муносабатлар ўрнатганмиз, уларни Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар намунаси, деб аташ мумкин. Биз бу тамойилга содиқмиз, ва унга амал қилишимиз лозим, нега деганда у Қозоғистоннинг асл манфаатларига жуда мос тушади. Ўйлайманки, Россиянинг ҳам”,- деди Назарбаев Қозоғистон халқининг XXVI Ассамблеясининг очилиш маросимида.

 У шунингдек, Остона бошқа қўшни давлатлар билан ҳам дўстона муносабатдалигини қўшимча қилди.

 Аввалроқ, Назарбаев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан шахсий муносабатларини юқори баҳолашини таъкидлаб ўтган эди.

NO COMMENTS