Трамп: Энди уйга қайтиш вақти келди

0
560

Трамп: Энди уйга қайтиш вақти келди

АҚШ президенти Доналд Трамп Болтиқ бўйи давлатлари раҳбарлари билан учрашувидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида АҚШ қўшинларини Суриядан чиқиш истаги борлигини яна бир бор маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий фаолияти давлат бюджетига қимматга тушмоқда.

“Суриядан чиқишни истайман. Аскарларимни уйига қайтаришларни хоҳлайман. Мен уларни юртимизнинг равнақи учун хизмат қилишларини истайман. Биз ўтган 17 йил давомида Яқин Шарқда 7 триллион доллар сарфладик. Эвазига эса ҳеч нарса қўлга кирита олмадик. Йўқотиш ва ўлимдан бошқа ҳеч нарсага эришмадик. Бу даҳшатнинг ўзгинаси”, деди АҚШ президенти.

Шунингдек Трампга АҚШ кучлари Яқин Шарқдаги нефт конларини кўлга кирита олмаганлигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, Сурия ва Ироқдаги нефт конларидан ИШИД гуруҳи фойдаланган.

“Фуқаролар билан бирга нефт майдонларини ҳимоя қилинг дедим, лекин ҳимоя қила олмадик. Кимнинг қўлига ўтди? Катта қисми ИШИДнинг қўлига ўтиб кетди ва ИШИД бундан ўзининг компанияларини моддий таъминлашда фойдаланди. Нефт майдонларини қўлдан чиқармаслигимиз керак эди. Бироқ ИШИДга қарши ҳеч ким эриша олмаган ҳарбий муваффақиятни қўлга киритдик. Энди уйга қайтиш вақти келди ва биз уни жуда жиддий қабул қилмоқдамиз. Яқинда қарор қабул қилинади”, деди Трамп.

NO COMMENTS