Қирғизистон Афғонистон билан уч томонлама консорциум тузишни таклиф қилди

596
0

Қирғизистон Афғонистон билан уч томонлама консорциум тузишни таклиф қилди

 Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция давомида Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида агросаноатни ривожлантириш бўйича уч томонлама консорциум тузиш ва машинасозликни ривожлантириш таклифлари билдирилди.

 “Биз саноатни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш Афғонистон учун фақат фойда келтиради, деб биламиз. Шу туфайли, Тожикистон иштирокида Қирғизистон ва Афғонистон ўртасида уч томонлама агросаноатни ривожлантириш бўйича консорциум тузишни таклиф қиламиз. Шунингдек, бош штаби Бишкек шаҳрида иш олиб борувчи Афғонистон масалаларини тадқиқ этувчи марказни ишга тушириш лозимлигини айтмоқчиман. Бу марказ Афғонистон, шу жумладан бутун минтақа учун долзарб бўлган масалаларни ҳал қилиш учун ноёб майдон бўлиши мумкин. Ушбу лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш бўйича истак билдирган томонларнинг таклифларини мамнуният билан қабул қиламиз. Афғонистон тикланиши учун таълим ва маданият соҳалари ўта муҳим ўринга эга. Афғонистонда малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд. Бугунги кунда уч юздан ортиқ афғонистонлик ёшлар Қирғизистон олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Ўйлайманки, бу тажриба бошқалар учун ҳам фойдали бўлади”, – деди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here