Саудия валиаҳди: Саудиялик аёл румол ўраб, ҳижоб кийиб юришга мажбур эмас

634
0

Саудия валиаҳди: Саудиялик аёл румол ўраб, ҳижоб кийиб юришга мажбур эмас

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон “CBS” журналисти Нораҳ ОДоннелл билан суҳбатда саудиялик аёлларнинг кийимлари ҳақидаги саволга жавоб берди. Валиаҳд шахзодага кўра, саудиялик аёллар ўз ҳурматларига лойиқ кийинар экан, румол ўраш ва қора ҳижоб кийишга мажбур эмаслар, қандай кийинишни аёлларнинг ўзлари танлашлари лозим.

 “Шаръий шартлар асосида чиқарилган қонунлар жуда аниқ. Аёллар ҳам эркаклар каби тўғри ва ўз ҳурматига лойиқ тарзда либос кияверади. Бу албатта алоҳида қора ҳижоб, қора ниқоб кийиш ва румол ўраш шарт деган маънони англатмайди. Қайси турдаги ўзларига муносиб кийимни танлаш аёлларнинг ўзларига ҳавола”, деди Муҳаммад бин Салмон якшанба куни эфирга узатилган CBS телевизион каналига берган интервьюсида.

Ўтган ойда, диний етакчилардан бири ҳам аёллар камтарона либос кийишлари зарурлиги, бироқ бу “албатта ҳижоб кийиш шарт” деган маънони англатмаслигини билдирган эди. Саудия Валиаҳдининг аёлларнинг кийими ҳақидаги бу баёноти унинг АҚШга сафари олдидан янграши эътиборга моликдир. Шу пайтгача Саудияда ҳижобсиз юрган аёллар полиция томонидан қўлга олиниб, маҳкамада жазоланар эди.

Шунингдек, Муҳаммад бин Салмон аёлларга стадионларга кириш, консертларда иштирок этиш учун изн берди. Саудия аёллари 8 март бутун жаҳон аёллар кунида янги ҳуқуқларидан фойдаланиб, Жидда шаҳрида аёллар марафони ташкил қилишди.

Журналист Нораҳ ОДоннеллнинг “Сизни бундан тўхтатадиган бирор нарса борми?”, деган саволига Саудия валиаҳд шаҳзодаси “Фақат ўлим”, деб жавоб берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here