Астанада яна Сурия масаласи муҳокама қилинмоқда

0
535

Астанада яна Сурия масаласи муҳокама қилинмоқда

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Сурия масаласи бўйича учрашув бошланди. Учрашувда Туркия ташқи ишлар Вазири Мевлут Чавушўғли, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф иштирок этмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов йиғилишнинг очилиш нутқида бугунги кунгача Астанада саккиз марта учрашув бўлиб ўтганлигини ва бу жараён Суриядаги тинчлик ўрнатиш сулҳи узоқ вақт амалга оширилишида катта ҳисса қўшганлигини айтиб ўтди. (Бироқ минтақадаги вазият Абдураҳмонов баёнотининг аксини кўрсатмоқда. Чунки Астана учрашувида Сурияда “Хавфсиз минтақа”, яратиш устида битим тузилгани ва унинг хавфсизлигини таъминлаш Туркия, Россия ва Эрон тарафидан кафилликка олингани ҳаммага маълум. Ҳозирда Россия кучлари тарафидан аёвсиз қирғин қилинаётган ва юзлаб тинч аҳоли, жумладан аёллар ва  норасида гўдаклар ҳалок бўлаётган Шарқий Ғута ҳам ўша “Хавфсиз минтақа” сирасига киради. Энг сўнги олинган хабарда айтилишича, бозорга қилинган ҳужумда тинч аҳоли вакилларидан 61 киши ҳаётдан кўз юмган. Туркистон таҳририяти).

Абдраҳмановга кўра, учрашувда Туркия, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари бир йиллик ҳамкорлик хулосасини ва келгуси даврда ташланадиган қадамларни муҳокама қилади.

Астана жараёни БМТ назорати остидаги Женева учрашувига ўз ҳиссасини қўшганлигини тилга олган Абдраҳманов, Суриянинг айрим ҳудудларида кескинлик ортиб бораётганига ишора қилди. Шунингдек у Россияни АҚШ билан конструктив мулоқот жараёнини бошлашга чақирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Астана жараёни Сурия инқирозини ҳал қилишда салмоқли ҳисса қўшганлигини тилга олиб, “хавфсиз минтақа” ташкил қилиш, миналардан тозалаш ва маҳбусларнинг озод этилиши ҳамда инсонпарварлик ёрдами билан таъминлаш мазкур доирада амалга оширилишини билдирди. Лавров АҚШ бошчилигидаги коалицион кучлар, номи қандай бўлишидан қатъи назар, террорчи гуруҳлар билан кучли кураш бошлашини билдирар эканан, Кремл бу масалада Оқ уй билан тез-тез муҳокама олиб бораётганига урғу берди. Лавровнинг таъкидлашича, Суриядаги мўътадил мухолифат билан террорчилар (демократик бошқарувга рози бўлмайдиган мусулмонлар) ўртаси ажратилиши лозим.

Лавровнинг сўзларидан кейин уч давлат вазирларининг ёпиқ эшиклар ортидаги учрашуви бошланди. Матбуотчиларга изн берилмаган йиғилишда яширинча нималар хусусида келишиб олингани номаълум.

NO COMMENTS