Мўътадил ислом оламий куфр системасининг улкан лойиҳасидир
Унинг Ислом ва мусулмонлар учун олиб келиши мумкин бўлган касофатлари
Демократияга асосланган оламий капиталистик куфр мафкураси Ислом мафкурасидан мағлуб бўлди! 2010 йилнинг бошида АҚШ президенти Барак Обама конгресс олдида сўзлаган нутқида, “Биз энди исломий мамлакатларда ўз аскарларимизни жонини хавфга қўймаймиз. Энди улар ўз юртларидаги “терроризм, экстремизм”га қарши ва уларни хавф хатарларини олдини олиш учун ўз имкониятлари билан ҳаракат олиб боришади. Биз фақат уларга бу ишларига ёрдам кўрсатамиз” деган маънодаги янги стратегиясини эълон қилган эди.
“Мўътадил ислом” лойиҳаси худди ана ўша Обаманинг стратегияси бўйича кириб келяпти. Яъни бу лойиҳа, исломий мамлакатларда шаклланиб бораётган мабдаий исломий мафкурага қарши, ҳокимият вакиллари, хавфсизлик хизмати, орган ходимлари, исломий таниқли шахслар, исломий жамоалар, муфтиёт, имомлар ва жамоатчилик фаолларини ўзига жалб қилиш асосига қурилган. Мўътадилчилар асосий эътиборларини жамоатчиликни ўз таъсирлари остига олишга қаратишади. Улар ўзлари кўтариб чиқишаётган бузуқ робиталари билан оми халқни чалғитиб, уларни куфр билан муроса асосидаги ғайриисломий алоқаларга чақириб боришяпти! Мўътадилчиларни бу йўлда “Иймон фонди” сингари ташкилотлар молиявий дастаклаб келишяпти. Орган ва хавфсизлик хизмат ходимлари эса, мўътадилчиларни қўрқувда ушлаб боришади. Шунингдек, уларнинг ғаламис ишларига қаршилик қилаётган мусулмонларни қўрқитиш ёки қамоққа олиш билан мўътадилликка йўл очиб боришади.
“Мўътадил ислом” куфр лойиҳасининг исломий мабдаий даъват учун хавф хатарлари ҳақида:
Куфр оламий бошқарув системаси ушбу лойиҳадан “динни ҳаётдан ажратиш керак” деган куфр ақидасига асосланган ва исломий юртларда амалда ҳукм суриб келаётган капиталистик мафкурага исломий тус бериб боришни мақсад қилади. Бу эса Умматни зулмат домига тортиб бораётган исломий кўринишдаги куфр бошқарув системасининг умрини узайтиришга ёрдам беради, уни жамиятда етакчи фикр сифатида сақлаб қолади. Натижада куфр системаси битта ҳаракат билан икки манфаатни қўлга киритган бўлади. Яъни, куфр бир мусулмонни нафақат Исломдан чалғитади, балки иккинчи мақсади бўлган, уни куфр хизматчисига айлантириб олади. Чунки у мўътадилчи мусулмон бир оз вақт ўтгач, ўзи тарқатиб бораётган “мўътадил ислом”ини ҳимоя қила бошлайди. Натижада мўътадиллик тушунчасига қарши турган ҳар қандай кучни бартараф қилишга астойдил бел боғлайди. Ўзида қувват йўқ эканлигидан, у энди куфр ташкилотлари ва маҳаллий орган ходимлари билан ҳамкорлик қилишга киришади, Умматни ҳам шунга тарғиб қила бошлайди. Чунки унинг учун энди ортга йўл йўқ!
Бу ҳолатни ҳозирда бартараф қилиш мумкин! Бунинг учун мабдаъий даъватни ўз гарданига олган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, яъни биз аввал бу куфр лойиҳасини нақадар хатарли эканини ақлан сезишимиз керак. Сўнг куфрнинг бу лойиҳаси айнан бизга қаратилганлигини ва бизни даф қилиб олиш ортидан бутунлай мафкуравий даъватни жамиятдан сиқиб чиқариб юборишни мақсад қилаётганини англаб етишимиз зарур! Ана ундан кейин “Мўътадил ислом” лойиҳасига қарши курашиш Қирғизистонда Ҳизб аъзолари учун шу кунга келиб ҳаётий масала даражасига етиб бораётганини англашимиз мумкин бўлади!
“Мўътадил ислом”га қарши кураш услуби
Мўътадилчилар исломий иймоний муҳитни ўз раъйлари билан ўзгартириб юбормоқчи бўлишяпти. Улар иймонни сақлаб қолиш учун куфр билан муроса қилишга чақираётиб, бу ишлари билан иймонни сотиб юборишаётганини англай олишмаяпти. Демак биз, куфрга қарши курашни қуйидагича олиб борамиз:
Куфр лойиҳаси асосида кириб келаётган фикрларга исломий тус бериб, жамиятга олиб киришга бўлган уринишларни тубдан хато ва куфрнинг найранги эканини очиқ даъват билан жамиятга етказишимиз вожиб. Яъни фикрий курашни кучайтириш керак.
Исломий муҳитни сақлаб қолишни асос қилиб, мўътадилликдан таъсирланиб қолган исломий шахс, жамоа ва имомларга қарши сиёсий ёки фикрий курашга кириб қолишдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки мўътадилчи йўналиш вакиллари таъсири остида на сиёсат ва на мустақил фикр мавжуд эмас. Демак сиёсий кураш фақат сиёсат эгалари билан, фикрий кураш ҳам ўша курашилаётган фикрларнинг ҳақиқий эгалари билан олиб борилиши зарур. Мўътадилликдан таъсирланиб бораётган биродарлардан умид узилмаган экан, уларни атайин хос ёки жамоий зиёратларимиз билан мабдаий Исломга чақириб борамиз.
Куфр хизматчиларининг маломатидан қўрқмай, даъватда дадиллик ва шижоатни намоён қилиш керак. Биз жамиятдаги ўрнимизни, яъни мабда ва амалий қоидага асосланган иймоний муҳитни бой бериб қўяр эканмиз, жасадимизни бу жамиятда ҳеч қандай таъсири қолмайди. Бугун куфр бизлардан заррача қўрқаётгани йўқ! У, жамиятдаги биз ёки биздан аввалгилар шакллантириб олган иймоний муҳитдан қўрқади. Улар мабдаий Ислом билан бизнинг ўртамиздаги уйғунликдан, яъни бизни мабда билан бирлашиб, исломий шахсия бўлиб олганимиздан қўрқишади! Шу уйғунликни йўқотсак, улар бизни заиф жасадимизни бир ҳамла билан йўқ қилиб юбориш мумкин эканини яхши билишади! Демак вазиятни тиниқ англаган ҳолимизда, исломий шахсия сифатимизни сақлаб, мабдаий даъватда шижоат билан курашни давом эттириб боришимиз керак!
Куфр “мўътадил Ислом” лойиҳаси асосида олиб кириб келаётган даъватга қарши Умматда исломий мабдаий қаршилик руҳини пайдо қилиш лозим. Яъни, мўътадиллик Уммат ичига ҳали ёриб киришга улгурмай туриб, мусулмонларда унга қарши исломий мабдаий иммунитет пайдо қилиб улгуришга қаттиқ эътиборни қаратиш лозим. Бу эса, куфр томонидан олиб борилаётган бузуқ ташвиқотлар ҳали оддий халққа етиб бормаган бўлса ҳам, бу ташвиқотларнинг Ислом ва иймонимизга хавф хатарлари ҳақида оддий халқни огоҳлантириб бориш кераклигини англатади.
Ҳокимиятга қарши сиёсий курашни кучайтириш керак. Ҳокимиятга қарши кураш исломий жамоаларга қарши ҳаракатларимиздан тубдан фарқ қилади. Яъни ҳоким табақанинг мўътадилликка чақирилаётган исломий шахслар устидаги зўровонликлари, хоинликлари ва мажбурлаш билан уларни куфрга рози қилиш сиёсатларини очиб бериш билан сиёсий кураш олиб борилади. Бундан ташқари, уларни Уммат ёки умуман фуқаролар устида олиб боришаётган зулмларини фош қилиб бориш мақсадида, кенг кўламда сиёсий курашлар кучайтирилади.
Демак, куфр томонидан Ислом ва мусулмонларга келаётган барча хавф хатарлар, фақат зиммамиздаги вожиб вазифаларимизни адо қилишга жиддий эътибор қаратишимиз билангина бартараф этилади! Бу вазифаларимиз эса, Ҳизбнинг сиёсий ва фикрий кураш олиб бориш табиатини мустаҳкам ушлаб бориш билангина адо бўлади, инша Аллоҳ. Агар бўйин товлаб, амалий қоидага риоя қилмай ва мабдаий даъватни Умматга кўтариб олиб чиқишда сустлик қилсак, куфр ақидалари биз бўшатиб қўяётган муҳитларни эгаллаб боради. Улар бизларнинг кўз ўнгимизда имомларни ўз муридларига айлантириб олишяпти. Жамиятда хавфсизлик жиҳатни рўкач қилиб, Ислом ва мусулмонларни ҳукуматга сотиб беришни урфга айлантириш ишларини олиб боришяпти. Ҳукумат эса, бирор кишини қамоққа олиш учун оддий фуқаролардан бирининг бир томонлама кўрсатмаси кифоя қиладиган даражада ҳуқуқий муҳит яратиш устида иш олиб боряпти. Қисқаси куфр системаси “Мўътадил Ислом” лойиҳаси асосида ҳамкорлик ва бирдамлик асосида ҳаракатланадиган механизмни деярли тайёрлаб бўлди. Энди бу мўътадилчилар армияси билан Умматни заҳарлаш учун ҳаракат механизмини ишга солишмоқчи. Улар ҳар бир масжид, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда жамоий зиёрат қилиш услубларини кучайтиришмоқчи. Бу ҳаракатлари ҳозирча масжидларда ва маҳалла бошчиларининг йиғинларида кўрина бошлади. Улар биз бепарво қолдираётган барча тармоқларни ўз назоратларига олишмоқчи. Орган ходимлари эса, биз билан тинчлик битими тузгандек бизни “тинчлик бўлса ҳаммамизга яхши эмасми” деган чалғитувчи келишувга тортишяпти. Лекин ҳозир тинчлик мўътадилликнинг пойдеворини қуриб олиши учунгина керак бўляпти. Яъни улар бизни доғда қолдириб, вақтдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқчи. Бу услуб айнан Ўзбекистонда қўлланилган. Бу ерда ҳам муҳит куфрга мос шакилланиб бўлганда “16 феврал воқеаси” уюштирилади.
Биродарлар, бепарво бўлмайлик! Куфрнинг ҳар бир ҳаракатларига исломий мабдаий позицияларимиздан туриб қақшатқич зарба бериб борайлик. Ҳозирча вазият қўлдан бой берилгани йўқ. Вақт борида куфрнинг кейинги режаларини барбод қилиб юборайлик. Акс ҳолда кеч бўлиб, вазиятни қайта ўнглаш учун бир неча ўн баробар кўп куч сарфлаш керак бўлади. Аллоҳ барчаларимизни собит қадам қилсин! Унинг нусратига лойиқ ҳолда туришимизни, яшашимизни ва ўлишимизни насиб этсин, Омин!
Биродарингиз, Қирғизистон
26-робиус-соний 1439 ҳ
13 феврал 2018 м