Россия сўнгги русумли ҳарбий технологияларни Сурияда синовдан ўтказмоқда

0
597

Россия сўнгги русумли ҳарбий технологияларни Сурияда синовдан ўтказмоқда

Россия парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов Россия 2011 йилдан бери Сурияда давом этиб келаётган урушда 200дан ортиқ янги қуролини синовдан ўтказганлигини маълум қилди. Бироқ у Сурияда синовдан ўтказилган қуролларнинг аниқ турлари ҳақида маълумот бермади.

“Биз дўстимиз Сурияни қўллаб-қувватлашда 200дан ортиқроқ янги қуролни синовдан ўтказдик. Бир қанча давлатлар, ҳатто биз билан иттифоқдош бўлмаган давлатлар ҳам қурол сотиб олиш учун бизга келаётгани бежиз эмас. Бугунги кунда ҳарбий саноат мажмуамиз бизни ғурурлантирадиган даражага етди.”, деди Шаманов.

Хабарларда айтилишича, Россия Сурияда СУ-57 русумли бешинчи авлод ҳарбий самолётларидан фойдаланган. Ушбу самолётларининг фотосуратлари рус оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилди. Номи ошкор қилинишини истамаган Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг билдиришича, эҳтиёж бўлганда синовдан ўтказиш учун ушбу СУ-57 русумли самолётдан иккитаси “Ҳимайм” аэродромига юборилган. Бироқ Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков СУ-57 русумли самолёт Сурияда ишга солиниши ҳақида баёнот беришдан бош тортди.

Айни пайтда Россиянинг Шарқий Ғутада уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида сон-саноқсиз тинч фуқаролар, жумладан бегуноҳ аёл-болалар ваҳшиёна тарзда ўлдирилмоқда. Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси сўнгги беш кун ичида амалга оширилган ҳаво ҳужумларида Дамашқдан 10 километр узоқликда Шарқий Ғутада 403 киши, жумладан 95 нафар ёш бола қатл этилганини эълон қилди. Шарқий Ғута минтақаси Остонада келишилган “Хавфсиз минтақа” регионига киради. Шундай бўлишига қарамай, “Хавфсиз минтақа” хавфсизлигини ўз зиммасига олган Туркия ҳам ва бошқа давлатлар ҳам Россиянинг бу қирғинига сукут сақлашни

NO COMMENTS