Йилдирим: Мудофаа, ташқи ишлар ва разведка борасида АҚШ билан ҳамкорликда иш юритамиз

532
0

Йилдирим: Мудофаа, ташқи ишлар ва разведка борасида АҚШ билан ҳамкорликда иш юритамиз

АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқалар икки давлатнинг мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари ҳамда разведка раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигида уч томонлама механизм билан бошқариладиган бўлди. Бу ҳақида Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Германия сафаридан қайтиб келаётган пайтда самолёт бортида маълум қилди.

“Бундан буён икки давлат мудофаа вазирлари, ташқи ишлар вазирлари ва разведка идораларининг раҳбарлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда иш юритади. Бу масалаларни мувофиқлаштириш тафсилотларини вазирларимиз билан муҳокама қиламиз”, деди бош вазир.

Бундан бир неча кун аввал АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Туркияга бориб, давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоган ва ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан алоҳида, таржимонсиз бир неча соат суҳбатлашган эди. Учрашувдан сўнг Чавушўғли Тиллерсоннинг ташрифини “муҳим ва фойдали” деб сифатлади. Човушўғлига кўра, бу учрашувда фақат икки томонлама муносабатлар эмас, балки минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинган.

“Биз ўзаро муносабатларимизни барқарорлаштириш хусусида келишиб олдик. Муаммоларни ҳал қилиш механизмларини яратамиз. Бу механизмлар тўп отиш ўйини эмас. Ташриф натижасида келажак учун биргаликда қадамлар ташлаймиз ва самарасини кўрамиз. Икки иттифоқчи давлат сифатида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз”, деди Чавушўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here