Жон Керри: Эрон билан шартнома бекор қилинса, унга бомба ташлашга тўғри келади
АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри Эрон атоми бўйича шартнома бекор қилинса, ҳарбий зиддият юзага келади деб ҳисоблайди.
“Агар биз Эрон бўйича шартномани бекор қилсак, уларга бомба ташлашни бошлашимиз керак бўлади, биз эса буни истамаймиз”, – деди Керри Мюнхендаги 54-Хавфсизлик конференциясида чиқиш қилар экан.
У ядровий дастурига доир келишувга қарамай, Эрон 10 йилдан кейин ядровий қуролни қўлга киритади деб ҳисобловчи Исроил вакилларининг баёнотларини қўллаб-қувватламаслигини қўшимча қилди.
“Бу тўғри тахмин эмас ва мен уни қўллаб-қувватламайман”, – деган Керри “Эрон хавф туғдириши мумкинлиги ҳамда ядровий дастур бўйича баъзи масалалар кўрилмай қолиб кетгани”ни қўшимча қилди, масалан, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масаласи.
2015 йилнинг 14 июлида Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” (РФ, АҚШ, Буюк Британия, ХХР, Франция, Германия) ўртасида Эрон атоми билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни тартибга келтириш тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланган. АҚШнинг ҳозирги маъмурияти шартномани қаттиқ танқид қилади ва уни мамлакатнинг “энг ёмон шартномаси” деб атаб, ундан чиқиш билан таҳдид қилмоқда.
Атом энергияси халқаро агентлиги ҳар чоракда Эрон ўз мажбуриятларини қолдирмай бажараётгани ҳақида ҳисобот бермоқда.