Тинмаётган рус бомбардимонлари

579
0

Халқаро конференциялар

Тинчлик ташаббуслари

Тинмаётган рус бомбардимонлари

Шарқий Ғута билан Идлибда қонли ҳодисалар давом этмоқда. Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғига кўра, Шарқий Ғутада йил бошидан бери нобуд бўлган фуқаролар сони 370га етган, улардан 63 нафари болалар, 27 нафари аёллардир. Идлиб вилоятида эса, хусусан, 25 декабрдан бери жаҳаннамга айланган Сироқиб шаҳрида жинояткор руслар билан қонхўр режим ўзларининг ғазаб оловини пуркашди… Маҳаллий кенгаш шаҳарни фалокат ҳудуди, дея эълон қилди. Чунки у ерда январ давомида нобуд бўлганлар сони 30 нафарга етди, жароҳатланганлар 60 нафардан ошди, бундан ташқари, мактаб ва касалхоналар нишонга олинди. Касалхоналарнинг аскар қисми эса, ишга яроқсиз аҳволда эди.

2011 йилда Сурия қўзғолони аланга олгандан бери араб давлатлари ва халқаро ташаббусларнинг бир нечтаси, курашни тинчлик ечими билан ҳал этишни даъво қилиб келишади! Қизиқ, чор атрофда болалар тана аъзолари сочилиб, покиза қонлар дарё бўлиб оқиб ётган бўлса, ҳаво ҳужумлари ҳўлу қуруқни ажратмай олов пуркаб, кундан-кунга оддий фуқароларни қатли ом қилаётган бўлса, шундай бир аҳволда қандай тинчлик ечими бўлиши мумкин??

Шу йиллар давомида омадсиз ва жамоатчиликни алдашга қаратилган конференциялар давом этяпти: Биринчи Кофи Аннан БМТнинг Суриядаги вакили сифатида қолдирган Ахзар Иброҳимий истеъфога чиқиб, ўрнига Стеффан де Мистура ўтирган Женева конференцияси бўлди… Кейин 2015 йил февралда Вена сўзлашувлари ўз турини бошлади… Сентябр охирларидан бошлаб, Сурияга Россиянинг ҳарбий аралашуви бошланди ва у то 2018 йил 26 январга қадар қонхўр режимни қўллаб-қувватлаб турди… БМТнинг тўққиз нафар тури бўлиб ўтди… буларнинг барчаси ҳеч қандай самара бермади, билъакс, қатли омлар, қочқинга айлантиришларни баттар орттирди.

Биз Остона музокараларини ҳамон унутганимиз йўқ. Унда вазиятни юмшатиш ва жангни – бутунлай тўхтатиш эмас – пасайтириш учун тўртта ҳудуд қуришга келишилган. Идлиб ҳам ўша ҳудудлардан бири бўлиб, бугун кучли адоват билан у ер бомбардимон қилиняпти… Бу йиғинларнинг охиргиси 2018 йил 30 январда Сочи конференцияси-тил бириктируви бўлди. Москва ўз ташаббуси билан уюштирган бу йиғинда иштирокчиларни Сурия конститутциясини қайта тузишга ҳамда демократик сайловлар ўтказишга чақирди.

Йиллар давомида ўтказилган қатор конференция ва ташаббусларнинг барчасидан, тинчлик ўрнатиш, деган ёлғон мақсадни даъво қилиб келишди. Ҳолбуки, шу даъвога қарамай, Россиянинг қирувчи ва бомбардимончи самолётлари ҳаво ҳужумларини тиндиргани йўқ. Бу музокараларнинг бирортасидан қонхўр режимни ағдаришни мақсад қилишмади, ҳаргиз қилишмайди ҳам. Йўқ, бу музокаралардан Сурия аҳлидан иборат холис мусулмонлар мақсадини синдириш ва Башар билан унинг иттифоқчиларига оддий фуқароларни янада кўпроқ қирғин қилишга етарли вақт бериш кўзланган.

Режим ўзининг иттифоқчилари билан бу даҳшатли урушни етти йилдан бери Суриядаги қўзғолон бўлаётган ҳудудларда содир этяпти, беш йилдан бери мухолафат учун энг сўнгги ва энг катта қароргоҳ ҳисобланган Шарқий Ғутани ғайриинсоний қамалда ушлаб турибди… Қулоқларимиз эса, фақат битта нарсани эшитади: инсонпарварлик ёрдамларини етказиш учун ўт очишни тўхтатишга қаратилган БМТ ташаббусларию чақириқлари… Гўё бу содир этилаётган қилмишларга бу ифлос БМТнинг алоқаси йўқдай, гўё масала фақат ёрдам ва батон нонлар етказишдан бошқа нарса эмасдай!! Яна бу ёрдамлар Суриядаги оддий бечораларга қотиллардан келяпти ёки уларни қонини ичаётганларга шерик бўлган ва уларга ёрдам кўрсатаётган шу ташкилотдан келяпти!!

Бутун еру кўкка етиб бораётган фарёд ва ҳайқириқлар анави ҳукмдорлар қулоғига етиб бормадими?! Ахир, фақат кофир хўжайинларига итоат қилиб армияларини ҳаракатга келтираётган бу хоинлар Ислом Умматининг улардан ҳам, уларнинг сохта ташаббусларидан ҳам аллақачон воз кечганини қачон англаб етадилар?!

Шундай экан, эй мусулмонлар, келинг, ҳукмдорларни ағдариб, Аллоҳ динига ёрдам беринг. Ёрдамингиз эса, кўзланган ҳақиқий тинчлик ва адолат кенг ёйилиши учун ушбу динингизни ер юзида ҳукмрон қилиш, куфр ва унинг думларини мағлуб этиш, бутун дунёдан ботилни йўқ қилиш билан амалга ошади. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай демоқда:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ﴾

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У ҳам сизларга нусрат-ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофирлар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур»                                                                                                       [Муҳаммад 7-8]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here