АҚШ Ироқни қайта тиклаш учун маблағ ажратишни истамайди
Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий амалиётлари туфайли ҳаробага айланган Ироқни қайта тиклаш учун АҚШ маблағ ажратишни истамайди. АҚШ Давлат департаментининг баёнотида айтилишича, Вашингтон маъмурияти Қувайтда ўтган конференцияда бу ҳақида маълум қилган.
Ироқ ҳукуматининг билдиришича, мамлакатни қайта қуриш ишларини олиб бориш учун энг камида 100 миллиард доллар керак бўлади. 12-14 феврал кунлари Қувайтда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ироқни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилиши айтилаётган эди.
АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг вакиллари Ироқни қайта тиклаш учун ўз ҳиссасини қўшиш режаси йўқлигини таъкидлашмоқда. Уларга кўра, Ироқнинг инфратузилмасини тиклаш учун сарфланадиган маблағ ИШИД яна ўзини мустаҳкамлаб оладиган шаҳарларни реконструкция қилиш демакдир.
АҚШ аъмурияти ўз қўллари билан вайронага айлантирган Ироқни қайта тиклаш учун маблағ ажратиш у ёқда турсин, АҚШ раҳбари Дональд Трамп 2017 йилнинг бошида Ироқ мулозимларининг АҚШ банкларига қўйган маблағларини мусодара қилиши тўғрисида қарор чиқарган эди. Бу ҳақида бир қанча араб сайтлари хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Ироқ мулозимларининг АҚШ банкларига қўйган миллиардлаган долларлари Америка халқининг мулкига айлантирилган ва бу Ироқда ҳалок бўлган америкалик аскарлар учун «хун ҳақи» экани билан изоҳланган.
Маблағлари мусодара қилинган Ироқ мулозимларининг номи АҚШ ғазнаси сайтида нашр қилинди:
- Нурий Моликий 66 миллиард $
- Масъуд Борзоний 59 миллиард $
- Иёд Алавий 44 миллиард $
- Баҳо Аъражий 37 миллиард $
- Жалол Толибоний 35 миллиард $
- Одил Абдулмаҳдий 31 миллиард $
- Боқир Забидий 30 миллиард $
- Рофе Исавий 29 миллиард $
- Солиҳ Матлак 28 миллиард $
- Усома Нажифий 28 миллиард $
- Аднон Асадий 25 миллиард $
- Ҳушар Зейборий 21 миллиард $
- Муҳаммад Карбулий 20 миллиард $
- Муҳаммад Дарожий 19 миллиард $
- Али Илоқ 19 миллиард $
- Саъдун Далимий 18 миллиард $
- Ҳайдар Ибодий 17 миллиард $
- Форуқ Аъражий 16 миллиард $
- Салим Жабурий 15 миллиард $
- Аҳмад Нурий Моликий 14 миллиард $
- Али Ясорий 12 миллиард $
- Ториқ Нажм 7 миллиард $
- Ҳасан Анборий 7 миллиард $