АҚШ Ироқдаги қўшинлари сонини қисқартира бошлади

540
0

АҚШ Ироқдаги қўшинлари сонини қисқартира бошлади

 Ироқ ҳукумати “ИШИД” устидан ғалаба қозонгани ҳақида баёнот берганидан сўнг АҚШ мазкур мамлакатдаги қўшинлари сонини қисқартира бошлади. Бу ҳақда Ироқ  ҳукуматининг расмий вакили 5 феврал куни маълум қилди.

 Ҳукумат расмий вакили Саад ал-Хадитининг айтишича, “жиҳодчи”ларга қарши кураш ниҳоясига етди ва “шу сабабли Американинг иштироки даражаси камайтирилади”.

 Хадитининг таъкидлашича қўшинларни олиб чиқиш бошланғич босқичда турибди ва айни дамда бу жараён АҚШ қўшинларини тўла олиб чиқилишини англатмайди.  Бу баёнотни АҚШ бошчилигидаги каолиция қўшинларининг Ироқдаги базасида жойлашган ғарблик пудратчилар ҳам тасдиқлади, улар АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқа бошлагани ҳақида баёнот беришди. Тарқатилган хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбий хизматчилари, қурол-аслаҳалар ва жиҳозлар Ироқдан Афғонистонга олиб ўтилади.

 Хабар қилинишича,ўтган ҳафтада ўнлаб америкалик аскарлар мамлакатни тарк этган. Қўшма Штатлар 2014 йил августида Ироқдаги “жиходчи”ларга қарши илк бор бомба зарбаларини бера бошлади, кейинги йилларда эса Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлай бошлашди, жумладан Ироқдаги иккинчи шаҳар бўлмиш Мосулнинг қайтарилишига ёрдам беришди.

 Ноябрь ойида Пентагон томонидан эълон қилинган Ҳисоботда сентябрь ойи охирларида Ироқда 8900 АҚШ ҳарбий хизматчиси борлиги айтилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here