Тожикистон адлия вазири: Бизда сиёсий маҳбуслар йўқ
Тожикистон адлия Вазири Рустам Шоҳмурод 31 январ куни вазирликнинг матбуот конференциясида сўзлаган нутқида мамлакат қамоқхоналарида сиёсий маҳбуслар мавжудлигини вазирлик номидан инкор этди. Унинг айтишича, аслида Тожикистон давлат қонунчилигида “сиёсий маҳбус” деган тушунча мавжуд эмас.
“Тожикистонда бирорта сиёсий маҳбус йўқ”, “Тожикистон қамоқхонасидаги барча маҳбуслар фақат содир этган жиноятлари сабабли жазога маҳкум этилган. Ҳанузгача хеч бир кимса сиёсий фаолияти учун ҳибсга олинмаган”, деди Рустам Шоҳмурод.
Тожикистондаги инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича масъул шахс ҳисобланган Зариф Ализода журналистларнинг “Айни пайтда Тожикистонда сиёсий маҳбуслар борми? – деган саволига “Бизнинг жиноий қонунчилигимизда сийсий маҳбус ва ё сиёсий жиноят деган банд мавжуд эмас” дея жавоб берди.
Бироқ “Халкаро амнистия” ташкилоти Ализоднинг ушбу сўзларига жавобан “Гарчи давлат қонунчилигида “сиёсий маҳбус” деган атама бўлмаса-да, Тожикистонда охирги пайтлардаги суд жараёни бунинг аксини кўрсатмоқда”, “Турли баҳоналар билан инсонларнинг бўйинларига асоссиз айбловлар юкланиб, жазога тортилмоқда. Аммо аслини олганда, бундай маҳбуслар асосан ҳукуматга қарши сиёсий иш олиб борганлиги боис таъқибга учраб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган”, дея раддия билдирди.
Бундан бир йил илгари Тожикистон Олий Суди раҳбари Шермуҳаммад Шоҳиён журналистлар билан бўлган бўлган суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотларнинг иддаоларини асоссиз дея боҳолади. Шоҳиённинг фикрига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий маҳбуслар деб атаган кимсалар сиёсий фаолиятлари учун эмас, балки бошқа жиддий жиноятлари боис жазога маҳкум этилган. Улар ишора қилаётган Зайд Саидов ва Бузургмеҳр Ёров каби маҳбуслар мансабини суистеъмол қилганликлари учун жазо муддатини ўташмоқда.
Сентябр ойида Варшавада ЕХХТ йиғилишида сўзга чиққан Ҳизби Наҳзати исломийя (Тожикистонда террористик ташикилотлар қаторига киритилган) партиясининг вакили айни пайтда мазкур партия аъзоларидан Тожикистон қамоқхоналарида 150дан ортиқ сиёсий маҳбуслар борлигини маълум қилди. Бу фақатгина тахминий кўрсатгич бўлиб, ҳақиқий рақам бундан бир неча баробар кўп. Чунки сўнгги 10 йил мобайнида Эмомали Раҳмон режими динга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказди. Натижада биринчилардан бўлиб мамлакатда террористик оқимлар қаторига киртилган фикрий-сиёсий кураш олиб борувчи Ҳизб-ут-Таҳрир аъзолари қамоққа олинди. Кейинчалик Суриядаги исёнлар баҳонаси билан мамлакатда даъват олиб борувчи “Салафи солиҳийн” ва “Жамоати таблиғ” каби диний ташкилотларга қарши жиной иш қўзғатилди. 2015 йили Тожикистонда сайловида кам овозга эга бўлган Наҳзати Исломийя аъзолари бирма бир жазога лойиқ деб топилди. Ўша йилнинг сентбяр ойида эса, генерал Назарзода билан боғлиқ ҳарбий амалиётларни рўкач қилиб Наҳзати Исломийя ҳам бошқа диний жамоалар қатори террористик ташкилотлар рўйхатига киритилди. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, Тожикистондаги мавжуд истема Исломнинг барча кўринишга қарши тиш тирноғи билан қуролланган бўлиб, бу йўлда тинимсиз кураш олиб бормоқда.
Мунаввара