АҚШ Башар Асаднинг ўз мансабида қолишини истайди

576
0

АҚШ Башар Асаднинг ўз мансабида қолишини истайди

АҚШ маъмурияти Сурия президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши зарурлиги ҳақида тинимсиз баёнотлар бериб келади. Бироқ тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатмоқда. АҚШ тадқиқотлар маркази тарафидан чиқарилган хулосага кўра, Америка ҳукумати Башар Асаднинг ўз мансабида қолиши тарафдоридир.

АҚШдаги урушни ўрганиш институтининг разведка режаси бўйича эксперти Женнифер Каварилла АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон томонидан эълон қилинган АҚШнинг Сурия стратегиясини қайта кўриб чиқди. Унинг фикрига кўра, унда АҚШ маъмурияти ўзгартириши керак бўлган масалалар мавжуд.

 “…Бу масалалардан бири Башар Асад режимини қабул қилишдир”, дея ёзди Каварилла “Fox News”да чоп этилган ўзининг мақоласида.

Унинг айтишича, АҚШнинг Сурия бўйича сиёсати Оқ уй маъмуриятининг жўшқин баёнотларига қарамай, аслида Асад режимини қабул қилади. Тиллерсоннинг Суриядаги  АҚШ иттифоқчилари тарафидан назорат қилинадиган ҳудудда АҚШ қўшинларининг мавжудлиги Асаднинг кетиши учун йўл очиши ҳақида берган баёноти ҳақиқатга зиддир. Чунки экспертга кўра, АҚШ тарафидан қўллаб қувватланаётган “Сурия демократия кучлари” Суриянинг шимоли ва шарқидаги ҳудудларни назорат қилади. Бу минтақа Асад ва мухолифат учун муҳим ҳисобланган асосий минтақалардан анча узоқда жойлашган. Бу эса АҚШ кучларининг Асад режимига қарши жиддий жанг қилмаслигини ва уни ағдаришга интилмаслигини кўрсатади.

Женнифер Каварелла шундай хулоса қилади: “Америка Қўшма Штатлари ҳақиқатга юзланиши ва Суриядаги шерикларининг қувватлари чекланганлигини тан олиши керак. Минбардан туриб нутқ сўзлашни бас қилиб, иш ҳақида ўйлаш керак. АҚШ хавфсизлигига нисбатан Суриянинг аҳамиятига қараганда “дипломатик ўйин”га ишониш мумкин эмас”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here