Франция Туркиянинг ҳаракатлари туфайли БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилди

0
547

Франция Туркиянинг ҳаракатлари туфайли БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилди

 Франция Суриядаги вазият туфайли БМТ ХКнинг фавқулотда мажлиси чақирилишини талаб қилди, дея хабар берди ўзининг Twitter и орқали Франция ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жан-Ив Ле Дриан. Бу Туркиянинг Суриядаги курд минтақаларида олиб бораётган ҳарбий ҳаракатларига нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ўзига хос муносабати бўлди.

 Шанба куни Туркия Қуроли кучлари Бош штабиСурия ва Туркия чегарасидаги Африн минтақасида курд отрядларига қарши ҳарбий амалиёт бошлангани ҳақида баёнот берди. Туркия бош вазири Бинали Йилдирым 21 январь куни авиация ва зирҳли техникалар иштирокида ҳарбий амалиёт бошланганини тасдиқлади.

 Ташланаётган бу қадам минтақани янада беқарорлаштириши мумкинлиги борасида АҚШ томонидан огоҳлантирганига қарамай Туркия шу ҳаракатларни бошлади. Туркиянинг давлатга тегишли Анадолу ахборот агентлигининг маълум қилишича, курдларнинг “Ўзини ҳимоя қилиш халқ отрядалари”(YPG)га қарши “Оливка япроғи” деб номланган ҳарбий амалиётни  Дамашқдаги ҳукуматга мухолиф бўлган “Сурия Озодлик армияси” қўллаб-қувватламоқда.

 Туркия курд милициясини тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси(КИП) билан алоқаси борликда айблайди. Бу партия 30 йилдан бери Туркия жанубий- шарқида исён кўтариб келади. КИП Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террор гуруҳи сифатида кўрилади.

NO COMMENTS