АҚШ: “Исломни қандай мағлуб қиламиз”

561
0

АҚШ: “Исломни қандай мағлуб қиламиз”

Америка қўшма штатларида “Исломни қандай мағлуб қиламиз” номли конференция бўлиб ўтди. Олти соат давом этган конференцияга президентликка номзодлар, Марказий разведка бюросининг офицерлари, АҚШ Конгресси аъзолари ҳамда дунёнинг ҳар еридан келган яҳудий ва насроний мутахассислар ва бошқалар иштирок этди.

Конференцияда Исломни мағлуб қилиш осон бўлиши учун исломий шариатни ўзгартириш ва Исломдан мусулмонларнинг алоқасини узиш режаси муҳокама қилинди. Уларнинг хулосасига кўра, бунинг учун ўзларига моил олим шахсларни танлаб олиб, уларни қўллаб қувватлаш ва улар орқали Қуръонни тафсир қилиш йўлига ва Усули фиқҳ масласига ўзгартириш киритиш керак бўлади.

Мазкур конференция залидан ёзиб олинган видео лавҳа интернет тармоқларида намойиш қилинди. Унда бир яҳудий мутахассис Исломни мағлуб қилиш учун Мусулмон уламоларининг Қуръонни тафсир қилиш ва Усули фиқҳ ҳақидаги райларига ўзгартириш киритиш таклифини ўртага ташлаганлигини кўриш мумкин.

Ҳозирги пайтда бунинг учун фолият юритаётган суриялик табиб Зуҳдий Жасирдан кўнгли тўлмаётганлигини билдирган яҳудий мутахассисга кўра, Исломий шариатни бузиш учун ўзларига тобе олимлар тафсир ва усули фиқҳ масаласида аввалги Исломий уламоларнинг йўлидан юрмаслиги, балки бу борада бошқача йўл тутиш утсида бош қотирлариши лозим.

“Шуни яхши тушиниб олишимиз керакки, Қуръон ва Ҳадис – бу иккиси шариатнинг асосидир. Суннатнинг ҳам ўзига хос юридик натижалари мавжуд. Шариат Қуръон ва Ҳадисдан иборатдир, аммо унинг моҳияти эса усули фиқҳдир. Бу эса диндор мусулмонга вожиб вазифаларини белгилаб беради, унга Қуръондаги сурани қандай ўқишини белгилаб беради. Демак мусулмонлар Қуръон оятларини Исломий уламолар кўрсатиб берган тарздан бошқача шаклда ўқишини хоҳлаган киши уламоларнинг райларини ўзгартириш ҳақида ўйлаши лозим. Бошқа йўли йўқ. Масалан, агар мен тижорат ҳақидаги оятни тафсир қилмоқчи бўлсам, уларнинг тафсир йўлини тутмаслигим керак”, дейди жумладан яҳудий мутахассис.

Туркистон: 

Юқорида илмоний, оламий куфр системаси яҳудий ва насронийлар воситасида, Ислом ва мусулмонлар учун усулу фиқҳ (Қурон ва суннатдан истинбот қилиш усули) қоидалари ўзгартирилиши керак, дея муҳокама олиб бормоқда.

Бир неча ўн йиллар мобайнида Саудия, Миср ва яна бошқа мамлакатларда жойлашган расмий исломий олийгоҳларда жорий қилинган ўқув программалари ҳам, юқоридаги сингари куфр мутахасислари томонидан атайин ишлаб чиқилганига шубҳамиз йўқ! Бу программанинг маҳсулотини, суний-шиа муносабатларидаги ўта кескинликларда ҳамда ўша “куфр усули фиқҳи” асосидан келиб чиқиб, Ислом оламида бузуқ муҳит пайдо бўлиб бораётганида кўриб турибмиз. Бу бузуқ муҳитдан ҳозирда АҚШ ва бошқа куфр мустамлакачилари улкан манфаатларни қўлга киритиб келаётганини ҳам кўриб турибмиз! Бундан ташқари куфр олами исломий усули фиқҳ қоидаларини бузиб юбориш оқибатида “такфир” тушунчасини юзага келтириш орқали ИШИД жангари ташкилотини пайдо қилди. Ҳозирда бу каби ташкилотлар воситаси билан Ислом мафкураси асосидаги исломий мабдаий муҳитга зарба бериб келишяпти!

Куфр намоёндалари ўз манфаатлари йўлида, аввал Ислом оламидаги етакчи исломий шахсларни ўз томонларига оғдириб олиш ишларини олиб боришади! Бунинг учун улар жамиятни мафкуравий (ҳар бир иш ҳаракатини исломий ақида нуқтасига боғлаш ва баҳо бериш) дунёқарашидан узишади ва мусулмонларни дунёвий манфаатлар билан қизиқтириб, охират манфаатларидан узоқлаштириб олишади. Охират манфаатларини устун қўйиб, куфр найрангларига унамаётган мусулмонларга, “террорист, экстремист, радикал” деб ном бериб, уларни жамиятдан куч билан бўлса ҳам четлатишга ҳаракат қилишади!

Қирғизистонда ҳам масжид уламолари атайин ва махсус программа асосида теологик таёрлов курси бўйича ўқитиляпти. Мақсадлари, ҳар бир имомимизни юқоридаги яҳудий каби фикрлайдиган манқуртларга айлантириб олиш. Улар тузиб олмоқчи бўлишаётган “мўътадил ислом”чилар армиясининг вазифаси, куфрга унамаган мусулмонларга қарши кураш бошланганида, куфрнинг ҳаракатларини исломий қалбаки усул фиқҳ ҳукумлари билан қўллаб боришдан иборат!

Куфр албатта мағлуб бўлади! Уларнинг ҳамкор ва ҳамтовоқлари ҳам юзи қаро бўлиб, икки дунё манфаатларидан маҳрум бўлишади! Биз эса биродарлар, куфр олами олиб кириб келаётган улкан тузоқдан эҳтиёт бўлайлик! Омонатга хиёнат қилишда Оллоҳдан қўрқиб, унга тақво қилайлик, зора унинг азобидан қутулиб қолсак!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here