Қуддус ва мусулмон раҳбарларнинг ҳиёнати

0
710

Ассалому алайкум Туркистон сайти ходимлари. Менда бир савол бор, илтимос шунга тиниқ қилиб жавоб берсанглар.

Савол: Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га араб ва собиқ исломий ўлкалар киради. Бу раҳбарлар куфр малайлари экани аниқ. Д.Трампнинг Қуддус бўйича чиқарган қарорига қарши чиқиб, пойтахти шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан олишини эълон қилишди. Бу рувайбиза ҳокимлар ўзлари колонизаторларга малай бўла туриб қандай қўрқмасдан бундай қарорга келишди?

 БМТ ҳам АҚШ таъсири остидаги ташкилот дейилади. У ҳам Д.Трампнинг қарорини тан олмади. БМТ АҚШ тузган ташкилот бўла туриб нимага Д.Трамнинг қарорини оламдаги давлатлар овоз бериш хулосасидан келиб чиқиб тан олмади. Ёки бу АҚШнинг олдиндан ёзилган сценарийсими?  Бу икки сиёсий ҳолатни тиниқрок қилиб тушунтириб беринглар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

 

Ва алайкум ассалом

Жавоб: Қуддусни (Исроил) пойтахти сифатида тан олиш бўйича эълон қилинган қарор Трампнинг фикри эмас, балки АҚШнинг оламий стратегиясига мос тактик ҳаракати бўлди. Ҳозир (Исроил)ни араб ўлкалари тўла тан олмайди. Мусулмонлар ҳам уни тан олишлик ҳаром деб эътиқод қилади. (Исроил) эса Фаластинни деярли босиб олди. Демак, Трампнинг Қуддус ҳақидаги гапи Араб ўлкалари (Исроил)ни тан олишларини тасдиқлаб олиш ва шу кунгача (Исроил) босиб олган ерларни (Исроил)га тегишли эканини Ислом юртларига тасдиқлатиб олишга қаратилган. Яъни Қуддус (Исроил)га тегишли эмас деган мавзунинг ўзи нотўғри. Бу (Исроил)га Фаластиндан тортиб олган ерларни унинг ҳаққи эканини тан олиш билан баробар.

Куфр оламий системаси Трамп оғзи билан кўтараётган Қуддус масаласи, минимум ва максимум манфаатларни қўлга киритишни мақсад қилган. Минимум мақсади – юқорида айтилган (Исроил)ни ва у босиб олган ерлар унга тегишли эканини тан олдириб олиш билан чекланиб, Трампнинг сўзлари инкор қилинганидек масалани ёпиб юбориш билан ишни тўхтатиб қўйиш. Максимум мақсадлари – мусулмонларнинг муносабатларига қараб, яъни мусулмонлар сустлик қилишганида Трамп орқали кўтарган мавзуларни ҳаётда амалга ошириб юбориш!

Бу қарор орқали куфр олами мусулмонларни шунча хорлаши, қатли омм қилиши ва зулмлари оқибатидан биз қанчалар эътиқоддан заифлашганимизни текшириб кўришди. Қарор мусулмонлар томонидан нафрат билан кутиб олиниб, қарорга қарши кўплаб исломий ўлкаларда норозилик намойишлари бошланиб кетгач, Трамп кўтарган Қуддусни хор қилиш масаласи хали эртароқ эканига иқрор бўлиб, бу мавзуни вақтинча ёпиб туришга қарор қилишди.

Хулоса қилиб айтсак, Туркия, Араб бирлиги ва бошқа куфр тузиб берган барча ташкилотлар куфрнинг манфаатига паралелл ҳаракат олиб боришди. Куфр системаси оламда “мўътадил ислом” лойиҳасини кўтаряпти. “Мўътадил ислом” куфрнинг барча сиёсий ҳаракатларига эътибор беришдан қайтаради. Мусулмонларни намоз, рўза каби ибодатларига рухсат бераётганидан куфрга шукур қилиб яшашга чақиради. Демак, Фаластинда Қуддус масаласини кўтариш билан куфр “мўътадиллик”ни Уммат ичида қанчалик томир ота олганини текшириб кўрмоқчи бўлди.

NO COMMENTS