Столтенберг: Биз Россия билан яна совуқ урушга киришни истамаймиз

850
0

Столтенберг: Биз Россия билан яна совуқ урушга киришни истамаймиз

НАТО Бош котиби Женс Столтенберг Россия билан янги Совуқ уруш такрорланишидан огоҳлантирди. Бироқ Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО иттифоқи Москва билан сиёсий мулоқот ўтказишни қўллаб-қувватлайди.

“Шуни ёдда тутишимиз лозимки, Биз Россия билан муомала қиламиз. У билан совуқ урушга кириш ва қурол пойгасини такрорлашни истамаймиз, балки Москва билан – гарчи бу осон бўлмаса-да – сиёсий мулоқот олиб боришни қўллаб-қувватлаймиз”, деди Столтенберг “Deutsche Wirtschafts Nachrichte” газетасига берган интервюсида.

НАТО Бош котиби Россия ва НАТО иттифоқи ўртасидаги алоқаларни, айниқса, ҳарбий каналлар орқали ўрнатиладиган алоқаларни ривожлантириш умиди борлигини билдирди. Чунки Столтенбергга кўра, оламда хавф хатар кучайиб, душманлик ортиб бормоқда. Лекин Столтенберг оламга хавф солаётган ва душманлиги ортиб бораётган куч қандай кучлиги ҳақида ойдинлик киритмади.

Столтенберг НАТО иттифоқи ривожланишни давом эттириб, кучига куч қўшиб бораверишини қўшимча қилар экан, Россия армияси бош штаб раиси Валерий Герасимов билан сўнгги учрашувни “Россия ва НАТО муносабатларидаги ижобий силжиш”га ишора дея баҳолади.

НАТО Бош котиби ўтган декабр ойининг охирида иттифоққа қарашли денгиз флоти денгизда жанг олиб бориш маҳоратини йўқотганлигини тан олган ва шу билан бирга Россиянинг денгиз флотида ҳамда денгиз ости фаолиятида юқори даражага эришганлигига ишора қилган эди.

Туркистон:

НАТО сиёсий блог эмас, шунинг учун у сиёсий мулоқот ўтказиш ҳақида гапираётиб, АҚШ томонидан олиб бориладиган мулоқотларни назарда тутяпти.

НАТО иттифоқи АҚШнинг ҳарбий блоги экани барчага маълум. У “Варшава шартномаси” асосида СССР бошчилигида бирлашган давлатларга қарши, улардан ЕИ давлатларини ҳимоя қилиш мақсадида пайдо қилинган. СССР қулагандан кейин бу ташкилот ЕИни АҚШ томонидан атайин ўйлаб топилган қалбаки ваҳималардан ҳимоя қила бошлади. Аввал Европадаги Россиянинг таъсири остида бўлган давлатларда русларнинг ҳарбий иштирокини йўқотиш мақсадида Югославияни парчалаб юборди. Бунинг билан Европа давлатлари ва Россия ўртасига совуқчилик солиб, Европани АҚШга ва ўз навбатида НАТОга бўлган эҳтиёжини оширишга муваффақ бўлди. Сўнг Эронни қалбаки агрессив давлат сифатида кўрсата бошлади. Буларнинг барчаси НАТОнинг минтақа учун нақадар муҳим эканини таъкидлаш ва унга қалбаки эҳтиёж пайдо қилиш учунгина амалга оширилган эди. Аслида НАТО фақат Россияга қарши, Европа томондан қўйилган Американинг ҳарбий блогидир!

Бугунги кунга келиб Россия АҚШ учун ҳеч қандай хавф пайдо қила олмайдиган заиф давлатлар сафидан ўрин ола бошлади. АҚШ вазиятга мослашиб, Россияни илгаригидек рақиб эмас, ўзи учун НАТО сингари ҳарбий хизматчи қаторида ишга ёлламоқчи бўляпти. Унга қарши ЕИ томонидан иқтисодий санкцияларни кучайтириб бориш орқали, Россия билан ЕИни бир биридан узоқлаштириб, ҳар иккисини бир биридан қўрқувда ушлаб туриш мақсадида АҚШ яна уларнинг ўзига бўлган эҳтиёжини ошириб боряпти.

Шунинг учун НАТО Россияни ҳамкорликка чақира бошлади! Яъни НАТО Россияни Суриядаги каби Афғонистон ёки бошқа бирор минтақадаги ҳарбий амалиётларга бевосита кириб боришга ундамоқчи. Шунингдек НАТО Россияни АҚШнинг Хитойга қарши олиб бораётган бир қатор лоиҳаларида АҚШ билан ҳамкорлик қилишга мажбурламоқчи.

 Путин сайлов олдидан АҚШнинг ҳар қандай шартига рози бўлаётган кўринади. Вазият шундай келишилган ҳолда кетаётганини, сайловда Путиннинг ютиб чиққанидан англаб олиш мумкин бўлади. Чунки илгари ҳеч қачон Россия бу қадар сиёсий заиф ҳолатда сайлов ўтказган эмас. Илгари Россия режими бу қадар ўз фуқороларидан ажраб қолган эмас эди. Акс ҳолда баҳор келиши билан, шу кунларда Эронда бўлаётгани сингари Россияда ҳам қўзғалонлар уюштирилади. Бунга ҳозиргидек кучли шароит илгари бўлган эмас! Демак ишнинг кетувини, Путиннинг режими билан АҚШнинг ҳарбий яширин келишувлари ҳал қилиши мумкин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here