Саудияда нималар бўляпти?! Бу жараёнда Американинг тутган ўрни қандай?!
Савол:
2017 йил 19 ноябрда «Мудун» сайтида Саудияда бўлаётган коррупцияга қарши кураш кампанияси ҳарбий соҳага ҳам кўчиб ўтгани айтилади. «Саудиядаги коррупцияга қарши кураш кампаниясига тегишли ишлардан хабардор мулозимнинг маълум қилишича, мудофаа вазирлигида ишлаган истеъфодаги 14 зобит ва Миллий гвардиядан икки зобит молиявий шартномалардаги коррупция ишига аралашганликда гумонланиб, қамоққа олинди». (Мудун, 2017 йил 19 ноябр) 2017 йил 4 ноябрдан, яъни Саудия қироли валиаҳд амир Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги коррупцияга қарши кураш комиссиясини ташкил қилганидан бошлаб ўнлаб собиқ вазирлар, йирик бизнесменлар қамоққа олинди, уларнинг ва уларга яқин шахсларнинг ҳисоб рақамлари музлатилди. «Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, коррупция бўйича тергов комиссияси ҳукмрон саудлар оиласининг машҳур аъзоларидан бири собиқ валиаҳд амир Муҳаммад ибн Найфнинг шахсий банк ҳисобини ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий банк ҳисобларини музлатиб қўйди. Маълумки, Муҳаммад ибн Найф илгари қирол Салмон томонидан бўшатилиб, ўрнига қирол ўғли Муҳаммад ибн Салмон тайинланишидан олдин мамлакатнинг валиаҳди эди. Комиссия ҳибсга олган амирлар 11 нафарга етди». (Би-Би-Си арабий, 2017 йил 8 ноябр).
Хўш, Саудияда нималар бўляпти? Бу жараёнда Американинг тутган ўрни қандай?
Жавоб:
Жавоб ёрқин бўлиши учун, аввал Саудлар оиласи ва уларнинг алоқалари ҳақида қисқача маълумот берсак-да, сўнг жавобга ўтсак:
- Саудлар оиласи Ислом давлати деган эътибордаги Усмонийлар давлатига қарши илк бор исён қилган пайтдан бери мустамлакачи кофир билан алоқа ўрнатиб келган. Ўшанда улар мустамлакачи инглизлар қўллаб-қувватлови ва гижгижлови билан 1788 йилда Кувайтга қарши, 1803-1804 йиллари эса, Макка ва Мадинага қарши исён қилиб, босиб олишган эди. Улар 1810 йилда Дамашққа ҳужум қилишган пайтда, юрт аҳли шаҳарни мардларча мудофаа қилган. Бироқ Саудлар Ҳалаб ва бошқа шаҳарларни назорат остига олишган. Улар бу ишда ўзларининг ваҳҳобийлик мазҳабидан фойдаланишди, инглизлар эса Саудлардан Ислом давлатига зарба беришда фойдаланди. Лекин кейинчалик Ислом давлати айни исёнчилик ҳаракатини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Саудлар оиласи ушбу ҳаракатга 1818 йили Миср волийси Муҳаммад Али воситасида етакчилик қилишган эди. Британия ўн тўққизинчи асрнинг охири, яъни 1891 йилда уларни иккинчи марта қўзғади. Лекин Усмоний давлат уларни мағлуб қилди. 1901 йилда Британия уларни яна қўзғади. Саудлар оиласининг инглизлар билан алоқалари, улар томонидан қўллаб-қувватланиши яққол маълум эди.
Дарҳақиқат, Усмоний давлатнинг заифлашгани ҳамда биринчи жаҳон урушида иштирок этгани инглизларга қўл келди. Улар шундан фойдаланиб, Саудлар оиласининг Нажд ва Ҳижоз аҳлига қарши позициясини мустаҳкамлади… Нажд ва Ҳижоз аҳли Саудлар оиласига қарши узоқ курашдилар… Бироқ Саудлар оиласи уларнинг устидан ғалабага эришди. Саудлар оиласи айни минтақани ўз назоратларига олишга, кейин ўша пайтда дунёнинг биринчи давлати ҳисобланган Британия ёрдами билан 1932 йил Саудия Арабистонини эълон қилишга муваффақ бўлишди.
Бироқ кейинчалик америкаликлар бу юртда нефтни кашф қилишди. Уларнинг бундай йирик бойликка сўлаклари оқиб, Саудияда ўзлари учун сиёсий нуфуз пайдо қилишга ҳаракат қила бошладилар. Бу нарса қирол оиласидаги шахсларни касб қилишда, хусусан, қирол Абдулазизнинг 1953 йил вафот этиши ортидан унинг меросхўр фарзандларидан баъзиларини касб қилишда яққол кўзга ташланди. Шундай қилиб, бу юртда Англо-Америка кураши бошланди.
- Бугун АҚШ малайи Салмон ишлар тизгинини ўз қўлида ушлаб туришга эришди. У инглиз малайларини ва уларнинг тобеларини йўқ қилиш амалиётини бошлаб юборди. Ундан олдинги қирол Абдуллоҳ инглизлар билан мустаҳкам алоқа қилган кимса эди, вафотига қадар қудратга англияпараст шахсларни олиб келишга ҳаракат қилган эди. Бироқ у оиладаги лавозимларни қабул қилиб олиш анъанасига риоя қилиб ҳамда ҳукмрон оила барқарорлигини сақлаш учун Салмон ибн Абдулазизни валиаҳд қилиб тайинлашга мажбур бўлган эди. У ўз укаси Салмоннинг америкаликлар малайи эканини биларди ва шунинг учун инглизлар нуфузини кафолатлаш мақсадида валиаҳд валиси мансабини пайдо қилди, айни мансабга Муқрин ибн Абдулазизни тайинлади. Муқрин эса, унинг укаси ва малайликдаги ҳамкори эди. Афтидан, у Салмоннинг ёши кексайиб, касалга чалиниб қолганини кўрган ва унинг ўлгунига қадар Муқрин юртда ҳукмрон ва сўз эгасига айланиб олади, кейин эса ўз-ўзидан бошқарув калитларини қўлга киритади, деб ҳисоблаган кўринади. Худди, қирол Фаҳд қариб, касалга чалиниб қолганда валиаҳд Абдуллоҳ ҳам сўз эгасига айлангани, 2005 йил Фаҳд вафот этганда эса, бошқарув калитларини қўлга киритгани каби. Бироқ Абдуллоҳнинг ҳисоб китоби бундай чиқмади. Чунки у 2015 йил бошида вафот этгандан сўнг бошқарув калитларини Салмон эгаллади. Натижада, Салмон Муқринни валиаҳдлик мансабидан бўшатиб, ўрнига Муҳаммад ибн Найфни тайинлади. Абдуллоҳ тайинлаган нозик лавозимдаги шахслардан кўпчилигини бўшатиб юборди ҳамда ўғли Муҳаммадни ҳокимиятга мустаҳкам ўрната бошлади, ниҳоят, 2017 йил 21 июнда Муҳаммад ибн Найфни ҳам валиаҳдликдан бўшатиб, ўрнига ўғлини тайинлади. Валиаҳд валилиги лавозимига эса, ҳеч кимни тайинламади.
- Биз қирол Абдуллоҳ вафот этгандан сўнг 2015 йил 25 январдаги «Саволга жавоб»да қуйидагиларни баён қилган эдик: «Аммо ҳозирги подшоҳ мудофаа вазирлигидандир, шунинг учун демак унинг даврида Америка нуфузининг ғолиб бўлиши кутилади, подшоҳ Абдуллоҳ буни тушунарди, шу сабабли у Саудияда бир янги анъанани ўйлаб топган эди, бу анъана подшоҳнинг нафақат валиаҳдни балки валиаҳд ўринбосарини ҳам тайинлашидир. Чунки Абдуллоҳ Салмон ибн Абдулазизнинг Америка билан бирга юришини яхши билар эди. Шу боис Абдуллоҳ Салмоннинг олдинги урф бўйича – олдинги урф бўйича подшоҳ ўз валиаҳдини ўзи тайинлар эди – ўз валиаҳдини ўзи тайинламаслиги учун ўзининг валиаҳди ўринбосарини ҳам ўзи тайинлади. Бу билан у янги подшоҳ билан унинг валиаҳдини Америка одамларининг биридан тайинлаши ўртасини кесиб қўйди. Шунинг учун демак собиқ подшоҳ Абдуллоҳ валиаҳд ўринбосарини ҳам олдиндан тайинлаб қўйган, чунки у биз ҳозиргина айтиб ўтган ғаразга кўра Муқринни Салмон ибн Абдулазизнинг валиаҳди этиб тайинлаб қўйган». Айни нашрада яна бундай деган эдик: «Муқриннинг инглизлар билан алоқада эканлиги маълум. Чунки у Британияда ўқиган. У Британиядаги машҳур Крануэлл билим юртини битирган. Собиқ подшоҳ Абдуллоҳ унга ишонибгина қолмай, балки у подшоҳнинг яқинларидан бири эди. Собиқ подшоҳнинг валиаҳд ўринбосарини ҳам тайинлаб қўйишни ўйлаб топишдан мақсади Салмон ибн Абдулазиздан кейин Америка силсиласи давом этишини узиб қўйиш эди. Подшоҳ Абдуллоҳ бу тайинлашни валиаҳд ўринбосарини олиб ташлашни ман қиладиган фармонни чиқариб маҳкамлаб қўйди!».
Бироқ инглизлар ҳисоб-китоби тўғри чиқмади. Яъни, Салмон қудратга келиб, ваъдани ҳам, қонунни ҳам, урфни ҳам бузди. У Муқринни ишдан олиб, ўрнига Муҳаммад ибн Найфни вақтинчалик тайинлади… Кейин уни ҳам бўшатиб, ўғли Муҳаммадни ўзига валиаҳд қилиб олди ва унга кенг ваколатлар, турли муҳим мансабларни берди, ниҳоят яккаҳокимга айлантирди.
- Қирол Салмон 2017 йил 4 ноябрда ўғли Муҳаммад раислигида коррупцияга қарши кураш олий комиссиясини тузди. Хавфсизлик хизмати ўша заҳоти амалдаги мавжуд 11 нафар амир ва тўрт нафар вазирни ҳибсга олиб, уларни бира тўла мансабларидан ҳам бўшатди. Бу эса, шунга далолат қиладики, бу одатий кураш эмас ва унинг коррупцияга қарши курашга алоқаси ҳам йўқ, балки бу худди инқилоб амалиётига ўхшаган ҳаракатдир. Зеро, қамоққа олиш, ишдан бўшатиш ва айбловлар зудлик билан амалга оширилмоқда. Ҳатто қамоққа олишлар ўнлаб собиқ вазир ва йирик бизнесменларгача етиб борди, уларнинг шахсий банк ҳисоблари, яқинларининг ҳисоблари музлатилди. Шу пайтгача 1700 нафар шахсий банк ҳисоби музлатилган. Рейтер ахборот агентлигига кўра, «Бу сон ҳар соатда ортиб бормоқда». Яқинда валиаҳдлик мансабидан туширилган Муҳаммад ибн Найф ҳам шу шахсий ҳисоб рақами музлатилганлардан бирига айланди. Унинг қариндошлари ҳисоб рақами ҳам музлатилди. Рейтер ахборот агентлигига кўра, «Саудия режими ўз оила аъзоларидан бир неча шахслар, шунингдек бизнесменлар, кичик доирадаги директорлар ва масъулларнинг жиноят содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди». Кўриниб турибдики, бу амалиёт инқилоб амалиётларидан фарқ қилмайди. Ҳатто бу кампания собиқ қиролнинг ўғилларигача етиб борди: Масалан, армиянинг иккинчи асосий кучи бўлган Миллий гвардия вазири Мутъаб ибн Абдуллоҳ, унинг укаси пойтахт Риёзнинг собиқ амири Туркий ибн Абдуллоҳ ҳам қамоққа олинган. Мутъаб Сандхерстдаги Британ ҳарбий Академиясини лейтенант унвони билан битирган. Одатда у ерни битирган ва машқдан ўтганлар албатта инглизлар малайи бўлиб етишади. Илгари кўплаб Форс Кўрфази давлатлари амирлари, қироллар ва Иордания раҳбарлари ўша ердан етишиб чиққан. Акаси Туркий ҳам Британиянинг Уэльс университетида ҳарбий илм-фан ва стратегия бўйича магистрликка етишган. У Риёз амири лавозимида ишлаётганида Салмон томонидан бўшатилди. Кўриниб турибдики, Америка инглизлар малайларини коррупция айблови билан йўқ қилиш йўлини топиб, Салмон ва унинг ўғли валиаҳд Муҳаммадга айни йўлни тавсия қилди. Худди, ўз душманларини коррупция айблови билан йўқ қилиш бугунги кунда кўплаб режимлар одатига айлангани каби. Айниқса, бугунги режимларда эскию янги раҳбарларнинг ҳар бири, порахўрлик, товламачилик, давлат молини ўзлаштириш, таниш-билишчилик каби коррупция ишлари ботқоғига ботган кимсалардир. Шунингдек, улар қонундан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланиш, ўзгалар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш, оммага адолатсиз муносабатда бўлиш ва ўз мансабларини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этишган. Улар Аллоҳ шариатини татбиқ қилмай, кофир мустамлакачи давлатлар қонунига эргашаётган эканлар, бундан ҳам ёмон фасод-коррупция бўлиши мумкинми?!
- Биз бу кампания ва уни олиб бораётганлар Америка томонидан қўллаб-қувватлаётганини кўриб турибмиз. Мисол учун, жорий йил 6 ноябрда Америка президенти Твиттерда «Саудия қироли билан валиаҳдга нисбатан менда катта ишонч мавжуд. Чунки улар нима қилаётганларини жуда аниқ биладилар», деб ёзди. Сўз бошқа бир Твитда бундай деди: «Бу икки раҳбарнинг шафқатсиз муомаласига учраган ўша кимсалар ўз давлатлари бойликларини йиллар давомида талон-тарож қилиб келишган». Саудия ахборот агентликларида «Қиролнинг 2017 йил 5 ноябр якшанба куни – мамлакатда рўй бераётган сиёсий ва хавфсизлик билан боғлиқ мана шундай ҳодисалар манзарасида – Америка президенти билан телефон орқали суҳбатлашгани, улар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва уни ривожлантириш йўлларини, шунингдек, регионал ва халқаро вазиятдаги воқеа-ҳодисалар ривожини муҳокама қилишгани» тўғрисида хабар тарқалди. 2017 йил 4 ноябрда Рейтер ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, «Трамп Саудия қироли билан Арамко нефт компаниясини Нью-Йоркка киритиш ҳақида суҳбатлашиб, агар Риёз айни компания акцияларини Нью-Йорк фонд биржасига киритса, жуда мамнун бўлишини билдирган. Бунга жавобан қирол – биз Америка биржасидан фойдаланиш масаласини ўрганиб чиқамиз, деган». Рейтер АҚШ ташқи ишлар вазирлиги воизи Хизер Науэртнинг «Биз Саудия ҳукуматини коррупциячи масъулларни судга тортишга тарғиб қилишда давом этамиз. Умид қиламизки, буни у одил ва шаффоф олиб боради», деган баёнотини хабар қилди. Бу шунга далолат қиладики, Америка айни кампания ортида турибди, уни қўллаб-қувватлаяпти ҳамда ўзига ёқмаган ёки ўзига дўстлигига шубҳа пайдо бўлган ёхуд инглизларга дўст бўлган ё-да қирол ва унинг ўғли валиаҳднинг юртни америкаликларга сотиб юбориш каби ишларига норози бўлган шахсларга қарши айни кампанияни йўналтириб турибди.
- Бунинг сиёсий кампаниядан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб турган нарса шуки, қирол тузган комиссия ўз фаолиятини режимдаги муҳим фигураларни, Саудлар оиласи аъзоларини, қиролнинг яқинларини… ҳибсга олиб, уларнинг шахсий банк ҳисобларини музлатиш билан бошлади. Айнан мана шу нарса кампаниянинг сиёсий эканини кўрсатиб турибди. Айниқса, қиролнинг ўзи ва ўғли ҳалқумларигача коррупцияга ботиб, омма мулкини кемириб ётишган экан, унинг коррупция ва ислоҳотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. АҚШга инъом этилган 460 миллиард доллар ҳам шу кемирилаётган маблағлар жумласига киради. «Саудия Ахборот Агентлиги» чиқарган баёнотда ҳам – худди режимга қарши чиққан нуфузли кучларга зарба берилаётгандек – жуда кескин сўзлар айтилган эди. Баёнотда бундай дейилади: «Комиссиянинг тузилишига айрим нафс куйига тушган очкўзларнинг мавжудлиги сабаб бўлди. Чунки улар ўзларининг шахсий манфаатларини давлат манфаатидан устун қўйиб, ҳеч қандай динни, виждонни, ахлоқни, ватанни ҳисобга олмай, омма мулкига тажовуз қилишди. Ўзларига омонат топширилган ҳокимиятдаги вазифаларидан омма мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилишда фойдаланишди. Улар бу разил қилмишларини яширишда турли йўллардан фойдаланишди». Кейин 2017 йил 4 ноябрда комиссия тузилиши биланоқ мана шу шошилинч қамоққа олишлар бошланиб кетди.
- Эртасига (2017 йил 5 ноябрда) Асир вилояти амирининг ноиби Мансур ибн Муқриннинг баъзи масъуллар билан бирга вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилинди. Дарҳол – бу иш суиқасд амалиёти бўлиши мумкин, деган шубҳалар ўртага чиқди. Хусусан, собиқ валиаҳд ўғли бўлган бу кимсанинг Салмон қудратга келган пайтда ишдан олиб ташланиши ушбу шубҳани пайдо қилди.
Дарҳақиқат, қамоққа олинганлар сони юзлаб шахсдан ошиб кетди. Саудия бош прокурори Сауд Мўъжиб бундай баёнот берди: «Коррупция иши бўйича терговга 208 шахс чақирилди, улардан етти нафари етарли далиллар бўлмагани сабабли қўйиб юборилди. Ўнлаб йиллар давом этган ва ўғирлаш ёки суиистеъмол қилиш орқали ўзлаштирилган бу йирик суммадаги маблағнинг тахминий қиймати, дастлабки тергов-суриштирувлар хулосасига кўра, 100 миллиард АҚШ долларидан ортиб кетган». (Ҳаёт газетаси, 2017 йил 19 ноябр). Қирол оиласига мансуб ва нуфузли шахслар «дело»си ўтган ўнлаб йиллардан бери тафтиш этиб келинган! Бу эса, масала нуфузли ва ҳокимиятга таъсир қила оладиган шахсларни йўқ қилиш масаласи эканига далолат қилмоқда. Чунки агар улар йўқ қилинмаса, режим ва жамиятда илгари кузатилмаган ўзгаришларни амалга ошираётган ва бундан ташқари валиаҳдлик лавозимига Саудлар оиласи анъанасига мутлақо зид равишда келган валиаҳд Муҳаммад ибн Салмоннинг «тагига сув қуйиш»лари мумкин бўлади.
- Шундай қилиб, демак, коррупцияга қарши кураш ниқоби остида бугун Саудияда бўлаётган бу ишлардан, инглизлар пайини қирқиш ва уларнинг қирол Салмон билан унинг валиаҳд ўғлига қарши инқилоб ва бошқа нарсаларни уюштиришларини олдини олиш мақсад қилинган. Шунингдек, ҳокимиятнинг валиаҳд қўлига ҳеч қандай мухолифсиз тинч-хавфсиз равишда ўтишини таъминлаш кўзланган. Зотан, унинг ўғли АҚШ манфаатларига хизмат қилишни ўз зиммасига олган шахсдир! Бу йўлда унинг қаршисида бирорта ҳам ички рақиб – ҳатто яқин туғишганлари бўлса ҳам – турмаслиги, англияпараст хорижий рақиблар ҳам бўлмаслиги, Араб ярим оролида фақат Америка нуфузининг ўзи қолиши керак… Албатта бу, энг жирканч хиёнатдир:
وَأَنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي كَيْدَ الْخَائِنِينَ
«Аллоҳ ҳеч қачон хоинлар ишини ўнгламайди» [Юсуф 52]
- Хуллас калом, бу каби режимларнинг бирортасида ҳам мутлақо яхшилик йўқлиги кундан-кунга ўз исботини топмоқда. Хоҳ, Саудлар оиласи режими, хоҳ Эрон режими, хоҳ исломий юртлардаги мавжуд бошқа режимлар бўлсин, хоҳ бу режимларга тобе югурдаклари бўлсин, буларнинг барчаси мустамлакачи кофир томонидан бошқарилмоқда. Бу кофир устимиздан ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашни ва юртларимиз бойликларини ташиб кетишни мана шу режимлар ёрдамида амалга оширмоқда. Шунинг учун қилинадиган муҳим ишларнинг энг муҳими, мустамлакачи кофирга орқа қилаётган шу режимларни шаръий йўл билан ўзгартиришдир:
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Уларни шаръий йўл билан ўзгартирсакгина, мана шу коррупция, бузуқлик ва бузғунчиликлардан ҳамда мустамлакачи давлатларнинг ифлослигидан халос бўламиз. Бу мустамлакачи давлатлар Америка, Британия ва ё бошқа бўлишининг фарқи йўқ. Чунки Ислом ва мусулмонларга душманликда куфр битта миллатдир. Кимда-ким Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи бу давлатларга эргашса ёки улар билан бевосита ва билвосита иттифоқдош бўлса, шунингдек уларнинг режаларини, лойиҳаларини амалга ошириб, улар эътиқод қилган илмоний тузумни ҳимоя қилса, демак у жинояткордир. Унинг оқибати эса, хорлик-шармандаликдир.
سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ
«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажак» [Анъом 124]
Мавжуд режимларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш муаммоларимиз ечимидир, бундан бошқа ечим йўқдир. Мишмишчиларга узоқ кўринса ҳам, қўрқоқлар оғир туюлса ҳам, шундай. Лекин ҳаракатни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога холис қилиш, Росулуллоҳга сидқидилдан эргашиш, Аллоҳнинг изни ила, узоқни яқин қилади:
وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا
«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар), «шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]
Кейин кучли, қудратли бўлган Аллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиқади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 3-4]
2 робиул-аввал 1439ҳ
20 ноябр 2017м