Нетаняҳу: Ислом ҳамкорлик ташикилотининг ҳеч қандай таъсири йўқ
Истанбулда 57 Исломий давлат вакиллари иштирокида Ислом ҳамкорлик ташикилотининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда АҚШ президенти Доналд Трампнинг қарорига зид равишда “Қуддус Фаластин давлатининг пойтахти” , деб эълон қилинди. Вакилларнинг таъкидлашларича, Қуддусни (Исроил)нинг пойтахти сифатида тан олган Дональд Трампнинг қарори ҳуқуқий, тарихий ва ахлоқий жиҳатдан ноқонунийдир.
(Исроил) бош вазири Бенямин Нетаняҳу мазкур йиғилишга ўз муносабатини билдирар экан, мусулмон давлатлар вакилларининг бу қарори Қуддусга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини билдирди. Ўзининг Қуддусда жойлашган офисидан баёнот берган Нетаняҳу Қуддуснинг (Исроил) пойтахти бўлиб қолишига ишора қилиб, “Фаластинликларнинг ҳақиқатни қабул қилишлари ва радикаллашувни бас қилиб, тинчлик йўлини танлашлари ўзлари учун яхшиликдир”, деди.
Айни пайтда Трампнинг қароридан руҳланган яҳудийлар Мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлган Масжидул Ақсога кириб, кўнгли тусаган ишларини қилишмоқда. Хабарларда айтилишича, бугун тонг маҳалда ҳам Масжидул Ақсога бостириб кирган босқинчи яҳудийлар қўшиқлар куйлашиб, рақсга тушишган.
Бу ҳолатга қаршилик қилган мусулмонлар, ёш бола, аёл ёки қари бўлишига қарамай, аёвсиз калтакланиб, қамоққа олинмоқда. Трамп Қуддусни (Исроил)нинг пойтахти деб эълон қилган кундан буён (Исроил) аскарлари ҳужуми натижасида уч киши шаҳид бўлди, 82 киши турли тан жароҳати олди.