Чегарадаги вазият яхшиланмоқда

642
0

Чегарадаги вазият яхшиланмоқда

Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Салкин Абдикариеванинг маълум қилишича, Қирғизистон ва Қозоғистон орасида жойлашган “Ак-Тилек” чегара назорат пунктида юк автомобиллари ўтказиш тезлашди.

 Унинг сўзларига кўра, чегарадан ўтиш сурати 2 декабрдан бошлаб тезлашган. Тонгга қадар чегарани 225та юк автомашинаси кесиб ўтган. Олдин Қозоғистон чегарасини бир соатда 7-8 та автомобил кесиб ўтган бўлса, ҳозир 15-20 та.

 “Муаммолар бошланмасдан олдин чегарани бир соатда 30 та юк автомобили кесиб ўтар эди. Ҳoзир 20 та. Таласдаги “Чон-Капка” назорат пунктидан 70 та автомобил ўтмоқда”,- деди Абдикариева.

 Хабар қилинишича, 2 декабр куни Остонада Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Тўлқинбек Абдигулов икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Йўл харитасини имзолашган.

 3 декабрдан бошлаб Қозоғистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарани қўриқлашнинг одатий вариантига қайтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here