Тереза Май: Террорга (Исломга) қарши биргаликда курашяпмиз
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Лондондаги “10 Даунинг-стрит” бош вазир резиденциясида Британия бош вазири Тереза Май билан учрашди. Икки томонлама музокараларнинг матбуотга очиқ қисмида баёнот берган Бинали Йилдирим йил бошида Тереза Майнинг Туркияга қилган ташрифи икки давлат ўртасида янги ҳамкорлик, айниқса мудофаа саноати ва инвестиция имкониятларига йўл очганлигини билдирди.
“Учрашувда икки томонлама муносабатларимизни кўриб чиқамиз ҳамда Ироқ ва Сурия ўртасидаги минтақавий муаммолар, шу жумладан терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласини ҳам муҳокама қиламиз. Ушбу ташриф ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун имкониятдир”, деди Йилдирим.
Буюк Британия бош вазири Тереза Май эса ўз нутқида шундай деди:
“Туркия билан муносабатларимиз биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Иккимиз ҳам турли глобал масалаларга дуч келмоқдамиз. Туркия билан террорга (Исломга) қарши биргаликда курашяпмиз. Шунингдек ўртамизда ҳажми 15 миллиард фунт стерлинга етган савдо сотиқ ҳам мавжуд. Туркияга ташрифимдан буён ўзаро муносабатларимиздаги ўзгаришларни кўрганимдан мамнунман”.
Тереза Май билан Йилдирим ўртасида амалга оширилган алоҳида учрашувдан кейин икки томонлама делегациялар ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди.