АҚШнинг яна бир иккиюзламачилиги
АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис НАТО Мудофаа вазирлари йиғилишида Туркия мудофаа вазири Нуреттин Жаникли билан учрашди. Вазирлар ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақида АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) хабар тарқатди.
“АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис 23 август куни Анкарада бўлиб ўтган музокаралардан кейин Туркиянинг глобал хавфсизлигига ва ИШИДнинг мағлуб бўлишига ҳисса қўшганлиги учун Туркия мудофаа вазири Нуреттин Жаниклига миннатдорчилик билдирди. Маттис Туркия дуч келаётган таҳдидларидан хабардор эканлигини ҳамда Америка Қўшма Штатлари ПКК ва бошқа барча террорчи ташкилотларга қарши Туркиянинг ёнида туришини яна бир бор таъкидлади”, дейилади Пентагон матбуот котиби Дэйна Уайтнинг ёзма баёнотида.
Икки вазир ўзаро мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олганликларини билдирган Уайт, улар келажакда АҚШ ва Туркиянинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини излаш борасида ҳам ҳамфикр экананлигига урғу берди.
Туркистон:
Икки вазир ўртасида ўтган муҳокама чоғида АҚШ мудофаа вазири Туркия ҳукуматининг назарида ашаддий террорчи ташкилотлардан саналган ПККни (Курд ишчилар партиясини) террорчи ташкилотлар дея тилга олиши эътиборга моликдир. Чунки АҚШнинг ўзи Туркиянинг норозилигига қарамай мазкур ташкилотни енгил ва оғир қуроллар ва ҳарбий техникалар билан очиқ суратда таъминлаб келмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, АҚШнинг ПККга берган ҳарбий қуроллари ҳатто баъзи давлатларнинг армиясида ҳам йўқ.
Шундай бўлишига қарамай Пентагон раҳбари Туркия мудофаа вазири билан учрашуви пайтида АҚШнинг ўзи енгил ва оғир қуроллар билан таъминлаб келаётган ҳамда Туркия халқи унинг террорларидан жуда кўр жабр кўрган ПККга қашри Туркиянинг ёнида туришини даъво қилмоқда. Бу эса АҚШнинг иккиюзламачилигини яна бир бор исботлаб турибди.