АҚШ Афғонистонда янги амалиёт бошлади

1361
0

АҚШ Афғонистонда янги амалиёт бошлади

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Афғонистонда янги жараён учун биринчи қадам, яъни Толибон аъзоларини нишонга олган янги амалиёт бошлаганлигини эълон қилди. Бу ҳақида АҚШ матбуоти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Президент Доналд Трамп 16 йиллик урушни тугатиш учун МРБга “тўлиқ ваколат” берган. МРБга қарашли бўлинма мамлакатда кенг кўламли амалиётлар ўтказади ва “Овла ва ўлдир” амалиётини олиб боради.

МРБ раҳбари Майк Помпео ўтган ҳафта берган баёнотида АҚШ Толибонни Қобул ҳукумати билан музокара столига жалб қилиш учун аввало уларни жанг майдонида зайифлаштириш кераклигини билдирган эди. Майк Помпеонинг стратегияси АҚШ президенти Доналд Трампнинг 21 август куни Америка халқига эълон қилган асосий сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

“Президент (Трамп) буни аниқ кўрсатиб ўтди. Толибонни Афғонистонда музокаралар столига олиб келиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, деди Помпео таҳлил марказида қилган нутқида.

Нью-Йорк Тимес газетаси тарқатган хабарга кўра, МРБ Афғонистонга юксак тажрибага эга масъуллар ва ёлланма аскарларни юборади. Америка оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ушбу гуруҳ афғон расмийлари билан ҳамкорликда иш юритади. МРБ гуруҳи расмий Америка қўшинларига қўшилмайди.

Ўтган ёз ойларида АҚШнинг янги Афғонистон стротегияси ва Трампнинг Афғонистонга қўшимча аскар юборишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида шов-шувлар тарқаган эди. Бу ҳақида 16 август куни Ҳизб ут-Таҳрирдан келган жавобда Америка жангни кучайтириш мақсадида Афғонистонга қўшимча кучларни жўнатиши эҳтимолдан йироқлиги ва гарчи юборсада, ҳарбий мақсадда эмас, балки Толибонни афғон ҳукумати билан музокара ўтказишга жалб қилиш учун юбориши ҳақида айтилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here