Қирғизистон ва Қозоғистон “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади

0
1263

????????????????????????????????????

Қирғизистон ва Қозоғистон “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади

 Қирғизистон ҳукумати девони ахборот таъминоти бўлими маълумотларига кўра, “Йўл харитаси” икки томонлама иқтисодий хамкорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, ЕОИИ ва ЖСТ қоидалари ва меъёрлари ҳисобга олинган холда чегара, транспорт, фитосанитар ва ветеринар назорати, божхона ва солиқ маъмурчилиги соҳасида ўзаро муносабатларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасидаги келишув Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари Сапар Исаков ва Бакитжан Сагинтаевнинг  Остона шаҳрида 18 октябр куни бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинди.

 Таъкидланишича, “Йўл харитаси” қабул қилинганидан сўнг томонлар “ўрнатилган қоида ва меъёрларни бузмаган ҳолда эришилган шартонмаларни қатьий бажариш”  юзасидан ўз зиммаларига мажбурият олишади.

 Музокораларда Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков икки томонлама муносабатларнинг бундан кейинги ривожига умид билдирди ва “биз конструктив мулоқотга тайёрмиз” дея баёнот берди.

 Ўз навбатида Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев Қирғизистонда президентлик сайловларининг муваффақиятли ўтказилгани билан қирғиз делегациясини  табриклади ва Нурсултон Назарбаевнинг “қардош икки давлат ўртасидаги муносабатлар намунали ва минтақадаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик бўйича ўрнак бўлиши керак” деган сўзларидан ихтибос келтирди.

NO COMMENTS